Психотроп дори воситаси 2004 йил болага “қиммат”га тушди

Психотроп дори воситаси 2004 йил болага “қиммат”га тушди

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан вилоят ҳудудида психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш доирасида тезкор тадбир ўтказилди.

Tадбир чоғида Самарқанд шаҳрида яшовчи, 2004 йилда туғилган фуқаро Р.Ю. маҳаллий фуқарога 432 дона “Редуксин” психотроп дори воситасини 1 миллион 757 минг сўм эвазига сотаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Р.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!