7 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида марҳум Жамшид Кенжаев юзасидан давом этаётган суд жараёнининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Судда Жамшид Кенжаев ва унинг шерикларини зиёфатдан сўнг Aurum-898 тунги клубга машинада элтиб қўйган гувоҳ Санжар Турсунов сўроқ қилинди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Сарвар Каримов раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари А. Нишонов ва М. Мирағзамовдан иборат суд таркибида кўриб чиқилмоқда. Судья гувоҳнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиргандан сўнг, Турсунов судда кўрсатма берди.
Унинг айтишича, марҳум Кенжаев, Шоҳруҳ Турсунов, Улуғбек Ҳайитбоев ва бошқалар аввал Тошкент шаҳридаги China Town номли масканда туғилган кунни нишонлаган.
У жойда 8-9 киши стол атрофида ўтирганди. Зиёфат тахминан соат 23.40га қадар давом этди. Кейин дам олиш жойини ўзгартириб, Aurum-898 тунги клубига бориш таклиф этилди. Мен Спарк машинани бошқариб, бошқаларни клубга элтиб қўйдим. Машина калитини ўзига топшириб, такси тўхтатиб уйга қайтмоқчи бўлганимда, ур-тўполон бошланди. Бир зумдан кейин атрофга қарасам, акам Шоҳруҳ Турсунов ерда қонга беланиб ётибди. Уни дарҳол ердан олиб, шифохонага кетдик , дейди гувоҳ.
Судья терговда берган кўрсатмасида Жамшид Кенжаев маст бўлгани учун машина бошқарувини ўзи олгани ҳақидаги Санжар Турсуновнинг гапларини эслатди. Гувоҳ эса бундай бўлмагани, China Town даги зиёфатда ҳақиқатан спиртли ичимлик столда бўлгани, аммо ким истеъмол қилганини билмаслигини айтди.
Кимдан Aurum-898 клубига бориш таклифи чиққанини ҳам билмайман. Шунчаки дам олмоқчи бўлишганди. Мен уларни элтиб қўйиб, кетмоқчи бўлганимда эса бақир-чақир авжига чиқди. Атрофга қараб, асл вазиятни англолмай қолдим. Кимлардир бошқаларни қувиб кетишди, яна кимлардир тўс-тўполон қилди. Шу орада акамнинг ерда қонга беланиб ётганини кўрдим. У орқасидан икки марта яраланганди. Қўрқиб кетдим. Уни дарҳол шифохонага олиб кетдим. Бошқаларнинг олдига яқинлашиб бўлмади. Қўлида турли қуроллари бўлган кишилар ерда ётган одамнинг олдига яқинлаштирмади, ҳаммани уриб кетишди , дейди гувоҳ.
Прокурор суд мажлисида илтимоснома киритиб, иш бўйича воқеалар аниқ ва сифатли акс эттирилган видеолавҳани тақдим этиб, уни томоша қилишни таклиф этди. Судья прокурорнинг илтимосини қаноатлантириб, барча гувоҳлар сўров қилингандан сўнг, видео кўриб чиқилишини билдирди. Томонлар бунга қарши эмас.
Суд мажлиси 14 февраль куни соат 11.00 да ўз ишини давом эттиради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.