Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида вилоят фаоллари билан учрашув ҳам кўзда тутилган бўлиб, айни пайтда бу тадбир бошланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилди.
“Бугунги учрашувимизнинг энг катта мақсади ўсиш нуқталарини аниқлаш, халқ фаровонлигини ошириш, одамларимиз натижадан қониқяптими, розими, мана шу саволларга жавоб берсак. Кўпроқ туманлар вакилларини эшитсак.
Биз одамларни гапиришга, талаб қилишга ўргатдик. Энди халқимизни рози қилиш учун нималар қилишимиз керак? Мактабгача таълим, мактаб, олий таълим нима бўлади? Таълим сифатини қандай оширамиз? Мана шуларни аниқлаб олишимиз керак.
Синовли йилларда яшаяпмиз. Дунё шиддат билан ўзгаряпти. Коронавирус бизга кўп нарсани ўргатди, кўзимизни очди. Тиббиётда жиддий ислоҳотлар зарурлигини кўрсатди. Албатта, ҳаракатларимиз билан буни жиловлаяпмиз, лекин хавф ҳали ёнимизда юрибди. Кўпчилигимиз яқинларимизни йўқотдик, чунки жиддий қарамадик, оддий грипп дедик. Кўп давлатлар ҳали чегараларини очгани йўқ. Биз очдик, лекин ҳали дунё билан алоқаларимиз олдингидек тикланмади.
Сурхондарёга келишдан мақсадларимиз улкан. 1 трлн 900 млрд маблағ ажратяпмиз. Лекин бунинг назорати бўлиши шарт. Қарсакбозлик қилманглар, менга муаммолардан гапиринглар ва уларнинг ечими устида изланайлик.
Менга хабар беришди, Сурхондарёда одамлар президент билан учрашай, деб дод-фарёд қиляпти. Лекин ўша ҳудуднинг депутатлари йўқми? Шу халқ бизнинг халқимиз, боринглар, ўша ўзининг қўнғирот тилида гаплашинглар!
Кеча ҳокимга топшириқ бердим – барча ҳокимлар, секторлар раҳбарлари 1 йил давомида мен берган топшириқлар билан шуғулланади, биринчи ўринбосарга ваколатини топширади. Фақат белгиланган вазифалар билан шуғулланади, кабинетига кирмайди, маҳаллада ишлайди, ёшлар, хотин-қизлар, темир дафтар билан шуғулланади”, деди давлат раҳбари.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.