Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жадидлар меросини ўрганишга бағишланган халқаро конференция иштирокчиларига табриги

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жадидлар меросини ўрганишга бағишланган халқаро конференция иштирокчиларига табриги

Ҳурматли конференция қатнашчилари!

Қадрли меҳмонлар!

Аввало, сизларни жадид маърифатпарварларининг ҳаёти ва ижтимоий фаолияти, илмий-ижодий меросини ўрганишга бағишланган халқаро конференциянинг очилиши билан табриклайман.

Ушбу нуфузли анжуманни ташкил этиш ва ўтказишда бизни қўллаб-қувватлаган Туркий давлатлар ташкилоти, ТУРКСОЙ, Халқаро турк академияси, Турк маданияти ва мероси халқаро фонди, Туркий давлатлар парламентлари ассамблеяси раҳбарлари ва вакилларига, барча хорижий олимларга чин қалбимдан ташаккур билдираман.

Азиз дўстлар!

XIX аср охири ва XX аср бошларида бир қатор шарқ ва мусулмон мамлакатларида вужудга келган жадидчилик ҳаракати Туркистон ўлкасида теран тарихий илдизларга эгадир. Юртимиз улкан ижтимоий-сиёсий ва маърифий аҳамиятга эга ушбу жараёнлардан четда қолмагани, аксинча, бу ҳаракатнинг марказларидан бирига айланганини таъкидлаш лозим.

Ўз замонининг илғор намояндалари бўлган жадидлар ғоят мураккаб ва қийин шароитда билим ва маърифат тарқатиш, таълим-тарбия соҳасини тубдан ислоҳ этиш орқали миллий тараққиётга эришиш ғояси билан майдонга чиқдилар.

Шу мақсадда ўз маблағлари ҳисобидан мактаб ва театрлар, нашриёт ва кутубхоналар, газета ва журналлар ташкил қилдилар, қобилиятли ёшларни чет элларга ўқишга юбордилар. Уларнинг бу олижаноб ташаббус ва ҳаракатлари жамият ҳаётида кучли акс садо бериб, қудратли тўлқинга айланди.

Ўйлайманки, тарихда икки буюк Ренессансга замин бўлган минтақамизда учинчи Ренессансни айнан жадид аждодларимиз амалга оширишлари мумкин эди. Афсуски, мустабид тузум уларнинг эзгу ғоя ва амалий ҳаракатларини тўла рўёбга чиқаришга имкон бермади.

Биз бугун мамлакатимизда эркин фуқаролик жамияти, ҳуқуқий демократик давлат барпо этар эканмиз, жадид боболаримизнинг гуманистик қарашларига таянамиз, уларнинг меросидан маънавий куч-қувват оламиз.

Юртимизда мустабид тузум даврида сиёсий қатағонга учраган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. 31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида кенг нишонланмоқда. “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолият олиб бормоқда. Жадидчилик ҳаракати тарихига оид илмий тадқиқотлар, бадиий асарлар, кинофильмлар кўплаб яратилмоқда. Улуғ маърифатпарварларимиз номлари билан аталадиган ёдгорлик мажмуалари, таълим муассасалари, музейлар, боғ ва хиёбонлар барпо этилмоқда.

Ўтган уч йил мобайнида Ўзбекистон Олий суди томонидан қатағон қурбони бўлган тўрт юздан зиёд ватандошларимизнинг номлари оқланди. Уларнинг аксарият қисмини жадидчилик ҳаракати вакиллари ташкил этиши айниқса эътиборлидир.

Ҳурматли дўстлар!

Биз маърифатпарвар боболаримизнинг муқаддас орзуларини рўёбга чиқариш учун мамлакатимизда янги Ренессанс пойдеворини яратишни стратегик вазифа қилиб белгилаганмиз. Шу мақсадда илм-фан, таълим-тарбия, маданият соҳаларида туб ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз.

Бу борада аввало таълим тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш, ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтиришга устувор аҳамият қаратмоқдамиз.

Кейинги олти йилда республикамизда мактабгача таълим ташкилотлари сони қарийб 6 баробар кўпайиб, 4988 тадан 29420 тага, олий ўқув юртлари сони эса 77 тадан 213 тага етказилди. Юртимизда янги турдаги Президент мактаблари, ижод мактаблари, ихтисослашган мактаблар фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Фарзандларимизни ҳар томонлама баркамол, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқ инсонлар этиб тарбиялашда тараққийпарвар аждодларимизнинг ақл-заковати, ирода ва матонати барчамиз учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади.

Биз халқаро илмий марказлар, дунё олимлари билан ҳамкорликда жадидлар фаолиятини янада чуқур ўрганишни долзарб вазифа деб ҳисоблаймиз. Бу ноёб мерос орқали бугунги кунда инсониятни ташвишга солаётган жуда кўп саволларга тўғри жавоб топа оламиз. Бу бебаҳо бойликни қанча фаол тарғиб этсак, халқимиз, айниқса, ёшларимиз бугунги тинч ва эркин ҳаётнинг қадрини англаб етади.

Анжуманнинг барча қатнашчиларига сиҳат-саломатлик, янги ижодий ютуқлар, конференция ишига эса муваффақиятлар тилайман.

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Бугундан республикамиз ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир—қор) бўлиши кутилмоқда

Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.

Сунъий интеллект 2028 йилда Криштиану Роналду 1000 та голли маррага етганида Лионел Месси қанча гол уришини башорат қилди

«Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанд билан мулоқотда Роналду фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлиш истагини билдириб, шундай деган эди...

Европа Украинани ҳам Исроилни ҳам хурсанд қиладиган қарор қабул қилди

Ғарб томонидан қўлланадиган икки давлат ЕИнинг Эронга Россияга қурол етказиб бергани сабабли санкцияларини олқишлайди.

Биринчи марта! Киев чекинишга тайёр...

Киевда уруш бошланганидан бери биринчи марта Россияга ҳудудий имтиёзлар бериш масаласи муҳокама қилинди.

Исроил АҚШга ваъда берди: "Эронга ҳужум қиламиз, аммо..."

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху АҚШ президенти Жо Байден билан Исроилнинг Эрон ракета ҳужумига жавоб бериш мақсадлари ҳақида гаплашди.

Исроил Эронга зарба беришга тайёрланмоқда. Саудия Арабистонининг реакцияси

Эрон "Сионистларга ёрдам берадиган ҳар қандай давлат Эроннинг "қизил чизиғини" кесиб ўтади ва зарар кўради", демоқда.

БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин

15 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида БААга қарши ўйнайди.

Аҳоли сонининг келажакдаги ўсишига туртки бўлган Топ-10 та давлат

2037 йилга бориб дунё аҳолиси тўққиз миллиардга етиши кутилмоқда. Хўш, бу одамлар қаэрда яшайдилар?

Меҳнат мигрантлари янги усулда Россияга ишга жалб қилиниши мумкин

Россия Меҳнат вазирлиги патент ўрнига ишга қабул қилишнинг ташкилий механизмини жорий қилиши мумкин.

Ўткир Юсупов сабаб «Фулад» клуби матбуот котиби ишдан кетди

Маълумки, дарвозабон Эрон чемпионатида иштирок этувчи «Фулад» жамосида тўп суради.

Дунёдаги энг кекса тимсоҳ — 1900-йилдан бери тирик ва 10 000 дан ортиқ наслнинг отаси билан танишинг

Нил тимсоҳлари Африканинг энг даҳшатли йиртқичларидан бири бўлиб, ўзининг улкан ҳажми, кучи ва яширинлиги билан машҳур.

Россия Ўзбекистондан тушунтириш сўради

Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.

Эрон зарбасидан кейин Исроил ҳаво кучлари базасининг сунъий йўлдош тасвирлари эълон қилинди

Эрон Исроилнинг энг янги самолётларини йўқ қилганини маълум қилганди.

Афғонистон: Биз 2 империяни йўқ қилдик, кейингиси – АҚШ

"СССР Афғонистонга кирганида уларнинг империяси парчаланиб, Россияга айланди".

Пенсия ёши ошиши ҳақидаги гап-сўзларда жон борми?

Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.

Россия Исроилга юзланди

Москва Исроилни огоҳлантирди.

Қозоғистон шимоли одамларсиз қолиши мумкин

Бу ҳақда эксперт Қозоғистон агротехника тадқиқот университетида ўтказилган анжуманда айтиб ўтди.

Рада Зеленский режимининг «жарликка қулагани»ни эълон қилди

Сиёсатчи ўз фикрини Телеграм каналида айтиб ўтди.

Таиландда Гуми лақабли 34 ёшли ўзбекистонлик аёл қўлга олинди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, у ўзбекистонлик ёш аёлларни хорижга фоҳишалик қилиш учун уюштириш ва сотишда гумон қилинмоқда.

Россия Донецк мудофаасини ёриб ўтди

Бу ҳақда Bild ҳарбий таҳлилчиси Юлиан Рёпке хабар берди.

утин Россия НАТОга қарши курашишга тайёрлигини айтди

Россия НАТОга қарши курашни давом эттиришга тайёр . Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин БРИКСга аъзо давлатлар оммавий ахборот воситалари раҳбарлари билан учрашувда маълум қилди , бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .

Россия Украинанинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймайди, - Путин

Россия ҳеч қандай ҳолатда Украинанинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймайди, деди Россия президенти Владимир Путин БРИКСга аъзо мамлакатлар етакчи оммавий ахборот воситалари раҳбарларининг саволларига жавоб берар экан.

Путин Украина билан музокара ўтказиш шартини айтди

Россия Федерацияси 2022 йилги ҳужжат асосида можарога барҳам бериш бўйича мулоқот ўтказишга тайёр.

Ўзбекистон ва Хитой олимлари ҳамкорлик меморандуми имзолади

Инсон фаолияти натижасида пайдо бўлаётган иссиқхона газлари ва уларнинг табиатга кўрсатаётган таъсири кўп йиллардан буён дунё ҳамжамиятининг диққат марказида турибди. Иқлим ўзгариши нафақат иқтисодий, балки экологик инқирозни ҳам юзага келтириши мумкин.

Қўшни Қирғизистоннинг Чотқол тумани Оқсой сойи ҳавзасида қор кўчкилари остида қолган 3 та инсоннинг жасади топилди

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳамда Наманган вилояти Поп тумани Арашан тоғ тизмалари ортида жойлашган қўшни Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Чотқол туманида 15—16 октябрь кунлари кузатилган кучли қор ёғиши ва унда кузатилган қор кўчки ходисаси остида қолган 6 кишидан 3 тасини жасади қор уюмлари остидан олиб чиқилган.

Шимолий Корея Жанубий Кореяни душман давлат деб эълон қилди

Шимолий Корея Жанубий Кореяни «душман давлати» деб эълон қилди ва бу мамлакат билан алоқаларни узганини тасдиқлади, деб хабар берди Шимолий Кореянинг давлат ахборот агентлиги КCНА.

Путин Эронни Россиянинг иттифоқчиси деб атади

Россия ва Эрон иттифоқчилик муносабатларига эга. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин БРИКСга аъзо мамлакатлар етакчи оммавий ахборот воситалари раҳбарлари билан учрашув чоғида маълум қилди , деб хабар беради РИА Новости .

Сурхондарё вилоятида 1 470 тонна кўмирни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тажовуз тўхтатилмагунча гаровга олинганларни озод этмаймиз

Ҳамаснинг энг нуфузли етакчиси Яҳё Синварнинг ўлдирилишига муносабат билдирилмоқда. Хамас унинг ўлимини тасдиқлаб, Исроил «тажовузи» ​​тўхтамагунча гаровга олинганларни қўйиб юбормаслигини маълум қилди.

Хитой Европа Иттифоқига таҳдид солмоқда

Хитой Европага иқтисодий чора билан жавоб қайтаради.

Ҳизбуллоҳ Исроил билан урушнинг янги босқичини бошлайди

Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" гуруҳи Исроилга қарши урушнинг янги босқичини бошлаганини эълон қилди.

Рютте Украина урушининг глобал ўлчовини таъкидлади ва Хитойга чақириқ билан чиқди

НАТО бош котиби Марк Рютте пайшанба куни Брюсселдаги штаб-квартирасида бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида Хитойнинг Украина можаросида бир неча босқичдаги роли ҳақида гапирди.

Лавров Туркияга етиб келди

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон , Озарбайжон , Арманистон ва Грузияни ўз ичига олган Жанубий Кавказ учун «3+3» платформасида иштирок этиш учун Туркияга ташриф буюрди . Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .

Туркия Сурия билан чегарадош вилоятга снарядлар тушганини маълум қилди

Туркиянинг Сурия билан чегарадош Килис вилоятига камида иккита снаряд тушди . Бу ҳақда CНН Турк телеканали хабар берди .

Исроил Ғазода ҲАМАС етакчиси Синвар ўлдирилганини тасдиқлади

Ғазодаги ХАМАС раҳбари Синварнинг йўқ қилингани Исроилда тасдиқланди.

Икки мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир Россиядан чиқариб юборилади

Москвада бир ҳафта давом этган «Нолегал-2024» операциясининг иккинчи босқичи якунларига кўра, 2 мингдан ортиқ муҳожир Россиядан чиқариб юборилади, деб ёзади «РИА Новости» Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб.

Эрон ядровий қуролдан ҳам кучлироқ қуролга эга

Эрон ядровий қуролдан сезиларли даражада устун бўлган махфий қуролларга эга, деди Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИРГC) тараққиёт ва қуролланиш комиссиясининг собиқ котиби, бригада генерали Иброҳим Ростами.

Россия ҳарбийлари Курск вилоятида Украина қуролли кучларининг 500 нафар жангчисини қуршаб олди

Украина Қуролли Кучларининг 500 нафаргача ҳарбий хизматчиси Курск вилоятининг Любимовка шаҳрида рус ҳарбийлари томонидан қуршаб олинган.

Голландия Украина учун ўқ-дорилар учун 271 миллион евро ажратади

Нидерландия Киевга ўқ-дорилар етказиб бериш учун 271 миллион евро ажратади . Бу ҳақда бош вазир Дик Шоф Х ижтимоий тармоғида маълум қилди .

Тошкент вилоятида ҳожатхонага тушиб кетган қизча қутқарилди

Шундан сўнг у малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борилиб, тиббий кўрикдан ўтказилди, дейилади ФВВ хабарида.