“Президент Жо Байденнинг ўзи АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили бўлишга муносиб ҳисобланади”

“Президент Жо Байденнинг ўзи АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили бўлишга муносиб ҳисобланади”

АҚШнинг ҳозирги маъмуриятининг Украина бўйича алоҳида махсус вакил тайинланишига ишончи комил эмас, негаки президент Жо Байденнинг ўзи “жуда кўп муносабатларда” айнан шундай вакил бўлиб ҳисобланади.
АҚШ давлат департаменти маслаҳатчиси Дерек Шолле “РБК-Украина”га берган интервьюсида шу фикрни айтди.

Байден ўз сиёсий карьерасида маъмуриятдагиларнинг барчасидан кўп, яъни олти марта Украинада бўлган.

“У Украина мавзусини жуда яхши билади, Блинкен ҳам. Бу ҳолат Вашингтон ва Киев муносабати мустаҳкам бўлиши кафолатидир”, деди Шолле.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!