Пресс-тур: ОАВ вакиллари Тошкент шаҳридаги юқори кучланишли подстанциялар билан яқиндан танишдилар

Пресс-тур: ОАВ вакиллари Тошкент шаҳридаги юқори кучланишли подстанциялар билан яқиндан танишдилар

Бугун, 23-центябр куни Энергетика вазирлиги ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан Тошкент шаҳрида электр энергетика тармоғида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништириш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил қилинди.

Хусусан, шаҳар истеъмолчиларининг катта қисмини электр энергияси билан таъминловчи — Олмазор туманидаги «Сағбон», Миробод туманидаги «Қўқон», Юнусобод туманида «Юнусобод» ва Яшнобод туманидаги янгидан қуриб ишга туширилган юқори кучланишли «Олмос» подстанциялари кўздан кечирилди.

Аввало пойтахтда энг катта подстанциялардан бири ҳисобланувчи Олмазор тумани электр тармоқлари «Сағбон» подстанциясида амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди. Мазкур подстанцияда куз- қиш мавзумига тайёргарлик ишлари деярли тугалланганлиги ҳамда ўта зўриқиш билан ишлаб келаётган, қуввати 25000 кВА бўлган куч трансформатори қуввати 40000 кВА бўлган трансформаторга алмаштирилганлиги айтилди.

Маълумот ўрнида, бу подстанция 17 та маҳаллага электр энергияси тақсимлайди. Умумий аҳоли истеъмолчилари сони 19 мингдан ортиқ.

Пресс-турда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мутахассислари жорий йил куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ишлари, мавсумни беталофат ўтказиш борасида қилинаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида оммавий ахборот воситалари вакилларига батафсил маълумот бердилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!