Жорий йил 7 ноябрь ҳолатига кўра, чиқиндилар билан боғлиқ 3 696 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 2 миллиард сўмлик маъмурий жарималар қўлланилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳокимлик маълумотларига кўра, «Халқ назорати» платформаси орқали фуқаролардан экологияга оид 62 863 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шуларнинг 60 906 таси ҳал этилган.
Шунингдек, 812 та махсус техника ёрдамида 585 та маҳалла ҳудудидан 14 минг тонна маиший ва қаттиқ чиқиндилар чиқарилиб, полигонларга жойлаштирилган. 8 573 та кўп қаватли уйлар ҳудуди тозаланган, 2 890 туп дарахт парвариш қилиниб, декоратив шакл берилган.
Гидрообъектлар бўйича ҳам ишлар амалга оширилиб, 12 та ҳудудда 10 км сув ҳудудлари, канал ва дарёлар 315 тонна чиқиндидан тозаланган. Шунингдек, 594 та объектда санитария ҳолати текширилиб, аниқланган 365 та камчилик бартараф этилган.
Экологик тартиб-интизомни кучайтириш мақсадида ҳокимлик томонидан «Toza hudud» ва «Toza poytaxt» лойиҳалари доирасида махсус штаб ташкил этилган.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.