Пора билан қўлга тушган Гулистон тумани ҳокимининг собиқ ўринбосарига ҳукм ўқилди

Пора билан қўлга тушган Гулистон тумани ҳокимининг собиқ ўринбосарига ҳукм ўқилди

Апрель ойида 400 доллар олаётганда қўлга тушган Гулистон тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари фирибгарликка суиқасдда айбдор деб топди. У 73,5 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.

Собиқ мулозим фуқародан тумандаги «Юлдуз» массивида кам таъминланган оилалар учун қурилаётган кўп қаватли арзонлаштирилган уй-жойлардан хонадон олиши учун рўйхатга қўйишини айтиб, эвазига 400 доллари сўраган.

"Sirdaryo Xabarlar" маълумотларига кўра, туман ҳокимлигининг етакчи мутахассиси М.Холбековга ҳам ҳукм ўқилди. Унга пора беришда иштирок этгани учун 2 йил муддатга давлат органларида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил 2 ой озодликни чеклаш жазосини тайинлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!