Польшанинг Гдиния порт шаҳрига 800 дона Америка ҳарбий техникаси етиб келди
Ўтган дам олиш кунлари Польшанинг Гдиния порт шаҳрига 800 та Америка ҳарбий техникаси, жумладан, танклар етиб келди, деб ёзади Euroactiv.
Болтиқбўйи контейнер терминалининг тижорат директори Михал Кужайчикнинг сўзларига кўра, бундай ускунани ташиш 2018 йилдан бери давом этмоқда, ҳозирда “Польшада қўлланиладиган ускуналар етиб келди”.
Polish News хабарига кўра, 1-пиёда дивизиясининг техникаси ва америкалик аскарлари яқин тўққиз ой давомида “Атлантика қарори” операцияси доирасида Польшада жойлаштирилади, шундан сўнг улар бошқа ҳарбийлар билан алмаштирилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).