Польшада украиналик қочқинларга ёрдам берган тадбиркор украиналикларни ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди

Польшада украиналик қочқинларга ёрдам берган тадбиркор украиналикларни ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди

Польшанинг Люблин шаҳридаги тадбиркор 40 нафар украиналик қочқинни жойлаштиришга ёрдам берганига қарамай, миллий асосда “украиналикларни ҳақорат қилгани” учун жаримага тортилди.

Бу ҳақда Kresy нашри хабар бермоқда.

Сабаби унинг Facebook-да, Бандера ва Гитлер ҳақида салбий гапирган постлари эди.

"Кўп ўтмай, ирқчилик ва ксенофобик хатти-ҳаракатларни кузатувчи Польша ташкилоти мен билан қизиқди", деди у.

Шу билан бирга, таъкидланишича, текширув бошлангандан сўнг, эркак ўзининг дам олиш марказида Украинадан келган 40 нафар қочқинни бошпана қилган.

Шунга қарамай, эркакнинг квартирасида тинтув ўтказилиб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!