Варшавада 4-июн, якшанба куни юз минглаб одамлар ҳукмрон ўнг қанот “Қонун ва адолат” партиясига қарши намойишга чиқиш учун кўчаларга чиқди.
Ташкилотчиларнинг айтишича, шаҳар маъмурияти иштирокчилар сонини ярим миллион деб ҳисоблаган ва бу намойиш 1989-йилда коммунизм қулаганидан бери энг йирик намойишга айланди, дея хабар беради Deutsche Welle.
Марш 1989-йил 4-июн куни Полшада биринчи қисман эркин парламент сайловлари ўтказилганининг бир йиллигига тўғри келди.
Энг йирик мухолифат партияси – “Фуқаролик платформаси” етакчиси, Европа Иттифоқи кенгашининг собиқ президенти ва Полша мухолифатининг амалдаги етакчиси Доналд Туск маршга чақирди. Унинг чақириғини мамлакатдаги бошқа мухолиф партиялар етакчилари ҳам қўллаб-қувватлади. Акцияда Полшанинг собиқ президенти, тинчлик учун Нобел мукофоти совриндори Лех Валеса ҳам иштирок этди.
Акция ташкилотчиларига кўра, одамлар қимматчилик, фирибгарлик ва ёлғонга қарши, шунингдек, демократия, эркин сайловлар ва Европа Иттифоқи учун намойишга чиқишган.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.