Польша парламенти 1944 йилда қрим татарларининг депортация қилинишини геноцид акти деб тан олган резолюцияни қабул қилди, дея хабар берди TRT. Қарор мутлақ кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланди: 414 нафар депутат ёқлаб, 16 нафари қарши овоз берди, икки нафари бетараф қолди.
“1944 йил 18 май куни эрталаб Совет Иттифоқи ҳукумати қрим татарларини Қрим ярим оролидан депортация қилишни бошлади, бор-йўғи уч кун ичида 200 мингга яқин одамни Ўрта Осиё ва Сибирга мажбуран кўчирди”.
Польша қонунчилари Россиянинг 2014 йилда Қримни аннекция қилганини ҳам қоралаб, буни халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомини “қўпол равишда бузиш” деб атади.
“1944 йилда қрим татарларининг Қримдан депортация қилиниши қрим-татар халқига қарши геноцид акти эди”, — дейилади ҳужжатда.
Польша Канада, Украина, Латвия ва Литвадан кейин қрим татарларининг депортациясини геноцид деб тан олган бешинчи давлат бўлди.
Тарихий маълумотлар: 1944 йил 18 майда Иосиф Сталин бошчилигидаги совет режими ўн минглаб қрим татарларини нацистлар билан ҳамкорликда айблаб, Марказий Осиёга сургун қилди. Маълумотларга кўра, депортация қилинганларнинг деярли ярми сургуннинг оғир шароитларида очлик ва касалликдан вафот этган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.