Ўпка саратони эркакларда кўпроқ учрайдими ёки аёлларда?

A A A
Ўпка саратони эркакларда кўпроқ учрайдими ёки аёлларда?

Статистик маълумотларга кўра, ҳар саккизинчи ўлимни саратон касаллиги келтириб чиқарар экан. Онкологик касалликлар ичида ўпка саратони энг кўп тарқалганларидан бири ҳисобланади. Дунё мамлакатлари саноат соҳасининг ривожланиб бориши бу хасталикнинг авж олишига замин яратмоқда. Ўзбекистон аҳолиси ҳам бу муаммодан узоқ эмас. Демак, ўпка саратони ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш ҳеч биримизга зарар қилмайди. Мавзу юзасидаги саволларимиз билан тиббиёт фанлари номзоди, торакал (кўкрак қафаси) онколог врачи Олимжон Имомовга мурожаат қилдик.

— Саратон хасталиклари ҳақида мутахассис сифатида умумий маълумот берсангиз.

— Саратон хавфли ўсмалар хасталигидир. Умуман олганда, ўсмаларни икки турга бўлишимиз мумкин: хавфли ва хавфсиз. Хавфсиз ўсмалар ўзи ўсган жойини зарарламайди, ёндош аъзоларга ўтиб, уларга ҳам зарар етказмайди. Бу ўсмани жарроҳлик усули билан олиб ташлаш мумкин. Шу билан муаммо ҳал қилинади. Хавфли ўсмаларнинг кечиши эса бундан анча фарқ филади. Бундай ўсмалар инсон танасининг барча аъзоларида учраши мумкин. Ҳатто кўз, қулоқ, тилда ҳам пайдо бўлади. Унинг хавфлилик даражаси шунда намоён бўладики, хавфли ўсмалар борган сари ўзи ўсган аъзони зарарлаб, ёндош аъзоларга ҳам ўтади ва доимий равишда салбий маънода ҳаракатда бўлади.

— Ўпка саратонини келтириб чиқарувчи асосий омиллардан бири тамаки чекиш эканлиги барчамизга маълум. Бу хасталикнинг пайдо бўлиши яна қандай сабабларга боғлиқ?

— Барча аъзолардаги саратонни келтириб чиқарувчи умумий сабаблар деярли бир хил. Уларни шундай таснифласак бўлади: турли хил вируслар сабабида саратон хасталиги пайдо бўлиши, яъни вирус назарияси. Узоқ вақт давомида бирор аъзонинг таъсирланиши натижасида (бу саратонни келтириб чиқарувчи механик назариядир) саратон хасталиги вужудга келиши мумкин. Масалан, узоқ вақт оғзида нос ушлаб турувчиларда лаб саратони, бўйнида холи бор одамларда кўйлак ёқасининг холга ишқаланиши оқибатидаги саратон; кейинги омил сифатида кимёвий назарияни олишимиз мумкин. Буни экологиянинг бузилиши, таомларимизда кимёвий моддаларнинг ортиб кетиши, табиатдан узоқлашиш билан изоҳласак бўлади; тўртинчи сабаб насл билан боғланиб, генетик назария этиб белгиланган. Яъни саратон хасталигига нисбатан наслий мойиллик бўлади.

— Саратон насл суради, авлоддан авлодга ўтади, деган халқ орасидаги қарашда, демак, жон бор экан-да...

— Йўқ, бу нотўғри қараш! Одамлар орасида генетик касалликлар ва хасталикларга нисбатан наслий мойилликни ажрата олмаслик кўп кузатилади. Беморларимиз орасида ҳам шунга ўхшаш англашилмовчиликлар тез-тез учраб туради. Баъзан эса бирор яқин қариндоши саратон билан оғриган қизларни келин қилишдан, йигитларга қиз узатишдан қўрқишади. Яна бир бор такрорлайман, саратон насл сурувчи хасталик эмас, унда наслий мойиллик бўлиши мумкин, холос. Буни қандай тушунмоқ керак? Наслий касалликлар ҳеч бир факторларсиз (сабабларсиз) авлоддан авлодга ўтиб боради. Саратонда эса бу бошқача кечади, масалан, иккита одам бир хил шароитда яшади, турмуш тарзи, зарарли одатлар-чекиш, ичиш билан ҳам бир хил даражада шуғулланди. Аммо бири саратон билан оғриди, иккинчиси эса йўқ. Генида саратон хасталигига мойиллик бўлганларда бирор туртки сабаб бўлиб бу касаллик пайдо бўлади. Саратоннинг наслий хасталик эмаслиги шунда кўринадики, у ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Буни четлаб ўтишнинг йўли бор. Бу изоҳ саратоннинг барча турларига мос келади.

— Ўпка саратонига кенгроқ тўхталсак. Бу касаллик билан оғришга ёшнинг, жинснинг, минтақанинг қанчалик аҳамияти бор?

— Ёш бўйича олиб қарайдиган бўлсак, катта ёшлиларда кўпроқ учрайди. Чанг ва турли заҳарли газлардан 10-15 йил нафас олган ўпкадан кўра, 40-50 йил шу газларни ютган ўпкада саратон билан оғриш эҳтимоли кўпроқ бўлади. Аёллардан кўра эркакларда ўпка саратони 10 фоизгача кўп учрайди. Буни ишлаб чиқариш, саноат соҳасида эркакларнинг кўпроқ ишлаши, кўчада кўпроқ бўлиши ва заҳарли газлардан нафас олиши билан изоҳлаш мумкин. Географик нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, ўпка саратони тарқалиши бўйича Европа давлатлари биринчи ўринда туради. Бу давлатларда саноатнинг ривожланиши, автомобилларнинг кўпайиши табиатдан узоқлашишга олиб келади. Бу эса ўпка саратонига бошлайди. Тоғли туманлардан кўра шаҳар аҳолиси ўртасида ўпка саратонининг кўп учрашига ҳам юқоридаги таъсирлар сабаб бўлади. Статистик маълумотлар шуни кўрсатдики, кўкрак қафаси кичкина одамларда кенг кўкрак қафаслиларга нисбатан ўпка саратони хасталиги билан оғриш кўпроқ бўлар экан.

— Олим ака, ўпка саратонининг босқичлари ва белгилари қандай бўлади?

— Ўпка саратони тўрт босқичда кечади ва белгилари ҳам шунга мувофиқ кўрина боради. Биринчи босқичда ўсимта ўпканинг маълум бир қаватида пайдо бўлади. Бу босқичда бирор бир ташқи белги сезилмайди. Иккинчи босқичда эса ўсимта аъзонинг бир неча қаватига ўтиб, уни зарарлай бошлайди. Бу босқичда ҳам ташқи белгилар деярли йўқ. Фақатгина тиббий текширишгина буни аниқлай олади. Учинчи босқичда ўсимта ўпканинг барча қаватларини зарарлаб, қўшни аъзоларга ҳам ўта бошлаган бўлади. Ташқи белгилари: қуруқ, кейинчалик эса балғамли йўталнинг авж олиши, бирор оғир иш қилинганда ҳансираш, нафас сиқилиши, кўкрак қафасида оғриқ пайдо бўлиши. Энг сўнгги тўртинчи босқичда ўсимтанинг бирор бўлаги қон орқали тананинг турли қисмларига бориб етади ва ўша жойда ривожланади, яъни саратон бутун тана бўйлаб тарқалади. Бемор тинч турганда ҳам ҳансирайди, сурункали йўталдан нафас ололмай қолади, ётганда кўпроқ безовта бўлади, натижада ўтириб ухлашни одат қила бошлайди. Касалликнинг биринчи ва иккинчи босқичларида тўлиқ даволаш мумкин. Учинчи босқичда эса даволаниш мураккаблашиб боради. Ижобий натижа олиш эҳтимоли камаяди. Битта ўпкани олиб ташлашга тўғри келиши ҳам мумкин. Сўнгги босқичда эса ўпкани даволашдан маъно қолмайди. Чунки саратон бутун тана бўйлаб тарқалиб бўлади. Энг ёмони шундаки, тўлиқ даволаниш имконияти кўпроқ бўлган дастлабки босқичларда белгилар деярли кузатилмаганлиги учун шикоят билан келганларнинг кўпчилиги касалликни ўтказиб юборишган бўлади.

Саратоннинг олдини олиш, унга чалинмаслик учун қандай маслаҳатлар берасиз?

— Аввало, ҳар олти ойда умумий тиббий кўрикдан ўтиш керакли шунчаки бир гап эмас. Унга амал қилиш шарт! Зарарли одатларга чек қўйиш, соғлом турмуш тарзини кўникма қилиб олиш ўпка саратонига чалинишнинг олдини олади. Ўпка билан боғлиқ турли суpункали касалликларни вақтида, асорати қолмаслиги учун охиригача даволаш, атроф муҳит тозалигига эътиборли бўлиш, чиқиндиларни ёқмасликни тавсия қиламан. Унутманг, саломатлигингиз ўз қўлингизда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

Мерц Украина бўйича музокаралар тафсилотларини ошкор қилди

Мерц бу ҳақда ZDF телеканалида айтиб ўтди.

Фарғоналик табиб Иқбол Солиев 10 суткага қамалди

Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.

АҚШ Жаҳон Савдо Ташкилотининг даври тугади деб ҳисобламоқда

Бу ҳақда Financial Times (FT) хабар бермоқда.

Россиянинг Душанбедаги элчиси ТИВга чақиртирилди

Нашр хабарига кўра, гап Москва вилоятидаги мактабнинг 4-синф ўқувчиси Қобилжон Алиевнинг ўлдирилиши ҳақида бормоқда.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.