"Барселона" ва Испания терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Жерар Пике футболни қизиқарлироқ қилиш учун дурангни бекор қилиш ташаббуси билан чиқди.
- Агар сиз футболда битта қоидани ўзгартиришингиз мумкин бўлса, у қандай бўларди?
- Биз кўпроқ гол урилиши ёки ўйиннинг дуранг билан якунланишига йўл қўймаслик йўлларини топишимиз керак. Эҳтимол, дуранг натижани бекор қилишимиз керакдир. Нега энди йўқ? Бейсбол ёки баскетболда ҳеч қандай дуранг йўқ. Сиз ўйинга борасиз, у дуранг билан тугайди ва сиз "Ким ғалаба қозонди?" деган туйғуни ҳис этасиз.
"Футбол ўзгаришлардан қўрқади. Бу жуда катта тарих ва анъанага эга, лекин ўзгариш бўлади, бўлиши керак. Янги авлод учун 0:0 ҳисобида якунланиши мумкин бўлган 90 дақиқалик ўйинни тушуниш қийин", – деди Пике.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.