Песков Тоғли Қорабоғдаги вазият ҳақида баёнот берди

Песков Тоғли Қорабоғдаги вазият ҳақида баёнот берди

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг Тоғли Қорабоғдаги вазият ҳақидаги асосий баёнотлари:

— Кремл минтақадаги кескин эскалациядан хавотирда, ҳозир асосийси Ереван ва Бокуни куч ишлатиш усулларидан воз кечишга ишонтириш;

— Озарбайжон Қуролли кучлари минтақадаги тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриши керак;

Россия ҳарбийлари ҳозирда Арманистон ва Озарбайжон томонлари билан энг юқори даражада алоқада бўлиб турибди;

— Муаммони сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал қилиш имконияти мавжуд;

— Кремл Ереван ва Бокуни аввал имзоланган уч томонлама ҳужжатларга амал қилишга чақиради;

— Тоғли Қорабоғдаги Россия тинчликпарвар кучларнинг хавфсизлиги Кремл учун устувор масала, бироқ ҳозирча уларнинг ҳаётига таҳдидлар ҳақида ҳеч қандай маълумот келиб тушмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!