Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Суриядаги сўнгги воқеалар ва террорчи гуруҳларнинг мамлакатнинг айрим ҳудудларидаги ҳаракатларига изоҳ берар экан, Россиянинг Сурия президенти Башар ал-Асадни қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди.
Кремлга кўра, Россия вазиятни таҳлил қилмоқда ва тегишли даражадаги алоқаларни давом эттирган ҳолда вазиятни барқарорлаштириш чоралари бўйича позицияни шакллантиради.
Чоршанба куни эрталабдан бошлаб террорчилик гуруҳлари айрим давлатлар кўмагида ва хорижий жангчилар иштирокида Ҳалабнинг шимоли-ғарбий, ғарбий ва жануби-ғарбий ҳудудларида Сурия армиясининг позицияларига қарши кенг кўламли ҳужум бошлади.
Бу ҳаракатлар 2020 йилги сулҳ битимини бузди, чунки минтақа Туркия томонидан Остонада музокара қилинган деескалация зонасига киради. Бу зонага Идлибнинг бир қисми, Алеппо чеккаси ҳамда Хама ва Латакия ҳудудлари киради.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Эрон, Россия ва Туркия Остона жараёнининг кафиллари сифатида Сурияда тўртта деэскалация зонасини яратишга келишиб олган эди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
Лаҳор Олий суди ҳибсда бўлган Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хонни коррупция иши бўйича 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Унинг рафиқаси Бушра Биби етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дея хабар бермоқда Accosiated Press.
Россия Адлия вазирлиги "хорижий агентлар" рўйхатига олти кишини, жумладан, BBC рус хизматининг икки журналисти - муҳаррир Анастасия Лотарева ва мухбир Андрей Козенкони киритди.
Ҳалокат бўйича тергов қўмитаси патларни топди ва биологик институтга уларни таҳлил қилишни сўради, улар 17 та намунани, жумладан, патлар ва қон доғларини ўрганди.
Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .