Песков: Россия Арманистоннинг КХШТдаги тўлиқ иштирокини тиклашига умид қилмоқда

Песков: Россия Арманистоннинг КХШТдаги тўлиқ иштирокини тиклашига умид қилмоқда

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Арманистон охир-оқибат КХШТдаги иштирокини тўлиқ тиклайди, деган умидда эканини билдирди.

Бу ҳақда у “Россия 1” телеканали журналисти Павел Зарубинга берган интервьюсида айтиб ўтди.

Песковнинг сўзларига кўра, Арманистоннинг позицияси ҳаммага маълум, деб ёзади “ТАСС”.

"Биз ҳамма нарсада келиша олмаймиз, чунки КХШТ долзарблигича қолмоқда", деди у.

Песков Ереван охир-оқибат ташкилотдаги иштирокини тиклашига умид билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!