Пешку қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар келгусида ҳам изчил давом эттирилади

A A A
Пешку қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар келгусида ҳам изчил давом эттирилади

Пешку туманидаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат техникуми мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентлигигиа номзод Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятидаги ишончли вакили Самойдин Хусеновнинг пешкулик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда партиянинг вилоят, туман кенгаши фаоллари, депутатлар, халқ таълими, соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари, меҳнат фахрийлари ҳамда ёшлар вакиллари иштирок этдилар.

Ишончли вакил иштирокида ўтказилган учрашувни партия вилоят Кенгаши раиси Обиджон Хамидов бошлаб берди. С.Хусенов ўз сўзида сайловчиларни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Бухоро вилояти, шу жумладан, Пешку туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, қишлоқ ҳудудлари ва маҳаллаларни ободонлаштириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш бўйича бир қатор кўлами кенг ишлар амалга оширилганлигини таъкидлади. Шундан сўнг номзод сайловолди дастуридаги бешта устувор мақсаднинг мазмун-моҳиятини атрофлича шарҳлаб берди.

Хусусан, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, манфаатларини таъминлаш, тадбиркорликни янада ривожлантириш, хотин-қизларнинг оиладаги ва жамиятдаги ўрнини, нуфузини мустаҳкамлаш, сув ресурсларини тежаш, атроф-муҳит мусаффолигига эришиш, чегараларимиз даҳлсизлиги, халқимиз тинчлигини барқарор сақлаш бўйича белгиланган устувор вазифалар ҳақида сўз борди.

Таъкидланганидек, сайловолди дастурга асосан юртимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотган фермерларга қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизи қайтарилади.

Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришларига мос ҳолда ривожлантириш, тупроқ ва яйловларда деградациянинг олдини олиш бўйича миллий дастур қабул қилинади. Умуман, аграр соҳага жами 15 млрд. доллар инвестициялар жалб этилади. Буларнинг барчаси ҳеч шубҳасиз, Пешку тумани қишлоқ хўжалигини ривожлантириш имконини бериб, иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Сўнгги йилларда ушбу тизимда амалга оширилган модернизация ишлари, жумладан, кластер тизимини жорий этиш натижасида туманда пахта, ғалла ҳосилдорлиги 25-30 фоизга, мева-сабзавот экспорти эса, 2 баробарга ошди, соҳага 155 миллиард сўмдан ортиқ хусусий инвестиция киритилди. Ўтган икки йилда
1316 гектар унумдор ер майдонлари аҳолига ажратиб берилди. Натижада, 6,9 мингдан зиёд фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Туман қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар келгусида ҳам изчил давом эттирилиб, 2030 йилга қадар, қўшимча 5815 гектар майдон ўзлаштирилади ва уларда интенсив боғ ва узумзорлар ташкил этилади.

Маҳаллий сабзавот, полиз, картошка уруғлик таъминоти 35 фоизга етказилади (ҳозирда 15 фоиз), қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш 7 фоиздан 12 фоизга оширилади. Шунингдек, аграр соҳадаги экспорт ҳажми йиллик 5,7 миллион долларга етказилади (ҳозир 3,1 миллион доллар).

Ишончли вакил, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг вилоят, туман миқёсида яққол кўзга кўриниб турган самараларига ҳам тўхталар экан, номзодимизнинг сайловолди дастуридан ўрин олган бешта стратегик йўналиш барча жабҳаларда, жумладан иқтисодиётда барқарор ўсишни таъминлашга ва шу асосда одамларимизни ҳаётдан рози қилишга қаратилган.

Учрашувда сўзга чиққан партия Пешкў туман Кенгаши раиси, “Малишояк” МФЙ раиси Санам Жумаева ва бошқалар маҳаллаларда ташкил этилган бешлик тизими ва бу орқали қисқа муддатда эришилган ютуқлар, кластер тизими афзалликлари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига қаратилаётган эътибор, касаначилик, оилавий тадбиркорлик соҳасида эришилган ютуқлар хусусида ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Учрашув якунида ишончли вакил барчани Янги Ўзбекистонни барпо этишга ўз ҳаётини бағишлаган фидойи инсон, O'zLiDePдан Президентликка кўрсатилган номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевга овоз беришга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Зеленский Кличконинг сўзларидан сўнг жиддий огоҳлантириш юборди

Бу унинг Киев мэри Виталий Кличконинг Киев режими раҳбарини Украинада ҳукм сураётган авторитаризм борасидаги танқидига жавоби бўлди.

Покистон ва Афғонистон ўртасида қуролли можаро бошланди

Бошқа тафсилотлар ошкор этилмади.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

"Ишонинг, бизда ҳам жавоб тариқасида суратга олишга арзигулик нарсалар бор" - Шойгу

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.

Австрия Истанбулдаги музокаралардан сўнг Зеленскийнинг тақдири даҳшатли бўлишини башорат қилмоқда

Россия урушдан олдин этник руслар яшаган ерларни озод қилган ва назорат қилади.

Украина ядровий мувозанатни бузди

Операция жуда пухта ишлаб чиқилди: украиналиклар дронларни яширинча Россияга олиб кирган

Украина Россиянинг муҳим ҳарбий объектларига зарба берди

Украина мудофаа кучлари Россия ҳарбий-саноат мажмуаси учун муҳим бўлган объектларга, хусусан, "Радуга" заводига зарба беришга муваффақ бўлди.

Украиналик десантчилар россиялик ҳарбийларни асирга олди

"Россия Федерацияси ҳудудидаги ўз бўлинмаларида уларга нисбатан шафқатсиз муносабат, руҳий тазйиқ ва таҳдидлар қўлланилган," - дейилади хабарда.

БАА бош мураббийи мухлисларга мурожаат билан чиқди

Амирликлар учун жуда муҳим кун ва ажойиб кеча яқинлашмоқда.

Украинанинг "Паутинa" амалиёти: Путиннинг ядровий самолётлари дронлар билан йўқ қилинди

2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Мўғулистонда Бош вазирнинг 22 ёшли ўғил отасининг "бошини еди"

Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди.

Ҳиндистон чўкиб кетмоқда - ярим миллиондан ортиқ қурбонлар

Ҳиндистон шимоли-шарқида муссон ёмғирлари сабаб бўлган сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 36 кишига етди, 550 мингдан ортиқ аҳоли жабр кўрди.

Зеленский Россия делегациясини аҳмоқлар деб атади

Бу ҳақда "Униан" нашри хабар бермоқда.

Ёш гроссмейстерга ютқазиб қўйган Карлсен столни синдириб юборишига сал қолди (видео)

Мағлубиятга учраганига қарамай, Карлсен рақибининг қўлини силкитишга куч топди.

Украинадаги уруш хавфли босқичга кириб бормоқда

WSj манбаларига кўра Украинанинг Россиядаги ҳарбий аэродромларга қилган ҳужумлари уруш хавфли босқичга кирганидан дарак беради.

Россияда World of Tanks ўйинини яратган компания миллийлаштирилди — ОАВ

Россиянинг энг йирик IТ-ассоциациялари президент Владимир Путинга мурожаат билан чиқиб, бу ҳолат компанияни тортиб олишга уринишга ўхшашини айтган, бироқ бу мурожаат жавобсиз қолган.

Германияда Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли портламаган бомбалар сабабли аҳоли эвакуация қилинмоқда

Deutsche Bahn темирйўл компанияаи поездлар ҳаракатида чекловлар бўлишини эълон қилди. Бу кўплаб минтақавий темирйўл йўналишлари ҳамда халқаро рейсларга таъсир қилади.

Тошкент вилоятида 24 ёшли қиз ўлик ҳолда топилди

2025 йил 10 май куни Қибрай тумани "Ботаника" МФЙ Ботаника Вир кўчаси 65-уйда яшовчи 24 ёшли қиз ўз уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Қрим кўпригида ҳаракат тикланди

Ҳозирча расмийлар Қрим кўпригига шикаст етгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдиргани йўқ.

Россия Украинанинг Суми, Одесса, Харков ва Херсон вилоятларига дронлар билан ҳужум қилди

Херсон вилоятида эса бир киши ҳалок бўлган, яна 13 киши яраланган

Нигерияда сув тошқинлари оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Сув тошқинлари минтақада сўнгги 60 йил ичида содир бўлган энг ёмони деб таърифланган.

Исроил халқаро изолятсияга тушиши мумкин

Бу ҳақда Блоомберг агентлиги хабар бермоқда.

АҚШ қурол захираларини мисли кўрилмаган даражада тўлдирмоқда

Трамп қуролли кучлар захиралари тарихда кузатилмаган даражада тўлдирилаётганини маълум қилди. У бу орқали армияни дунёдаги энг кучли кучга айлантиришни мақсад қилганини таъкидлади.

«Disney» дунё бўйлаб яна юзлаб ходимларини қисқартирмоқда

«Disney» компанияси бутун дунё бўйлаб кино, телевидение ва молия бўлимларида фаолият юритаётган юзлаб ходимларни ишдан бўшатишини эълон қилди. Бу қарор компания харажатларини қисқартириш режасининг давомидир.

Олимлар Россияда чигирткадан тайёрланган ун билан нон ёпишни таклиф қилмоқда

Жанубий Урал давлат университети муҳандислари озиқ-овқат нархлари ошиб бораётган шароитда оқсилли ундан фойдаланиш йўлини кўрсатмоқда.

Франция қамоқхоналарида жой етишмовчилиги хавотирли даражага етди

Франция қамоқхоналаридаги бандлик даражаси 2025 йил май ойи бошида рекорд даражага етди. Мамлакатдаги қамоқхоналарда тақдим этилган жойлар сонига нисбатан маҳкумлар сони кескин ошиб кетди ва тизимдаги муаммолар яна бир бор кўзга ташланди.

Хорижда маъшуқасини қасддан ўлдириб, ертўлага кўмган шахсга суд ҳукми ўқилди

«Тўрт йил давомида Россия Федерациясида ноқонуний равишда яшаб келаётгани машъуқасининг қотилиги айланган М.А.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Вобкент тумани суди ҳукми билан 11 йил қамоқ жазоси қўлланилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди»,-деди Феруз Шаропов.

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик АҚШдан экстрадиция қилинди

Халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросининг АҚШдаги яшаш манзили аниқланиб, Ватанга қайтариб келинди.

Италияда Этна вулқони яна "уйғонди"

Минтақа ҳудудида ҳаво транспорти учун хавфнинг қизил даражаси эълон қилинган. Шу билан бирга, маҳаллий Катания аэропорти штат режимида ишлашда давом этмоқда.

Колорадода Исроил тарафдорларининг тинч намойишига ҳужум уюштирилди

Ҳужумни амалга оширган шахс воқеа жойида қўлга олинди. У Эль-Пасо округида яшовчи Миср фуқароси

Эрон АҚШнинг ядровий таклифига салбий жавоб тайёрламоқда

“Репорт” хабар беришича , бу ҳақда Реутерс агентлиги эронлик дипломатга асосланиб хабар берди.

АҚШга Мексика орқали ноқонуний кирганлар жиноий жавобгарликка тортилади

АҚШ Миграция хизмати 28 май куни мамлакат чегараси ва миграция сиёсатига оид муҳим ўзгаришларни эълон қилди. Янги тартибларга кўра, Мексика орқали АҚШга ноқонуний йўл билан кирган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилади ва депортация қилинади.

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди

Юртимиздаги жоме масжидларда 2025 йил 6 июнь жума куни Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Қашқадарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Брянск вилоятида поезд ҳалокати туфайли жабрланганлар сони 104 нафарга етди

Брянск вилоятининг (Россия Федерацияси) Вигоничский туманида поезд устига кўприкнинг қулаб тушиши оқибатида жароҳатлаганлар сони 104 нафарга етди, деди вилоят губернатори Александр Богомаз.