АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Шимолий Кореядан келаётган ядровий ва ракета таҳдидлари ва бошқа хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш учун Жанубий Кореяга ташриф буюради.
Жанубий Кореянинг Рёнхап агентлиги хабарига кўра, Пентагон раҳбари 30 январь куни Сеулга келади ва у ерда жанубий кореялик ҳамкасби Ли Жонг Соп ва бошқа ҳукумат вакиллари билан учрашади.
ОАВ маълумотларига кўра, вазирлар “АҚШнинг мудофаавий тўхтатувчи қобилиятини кенгайтириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни” кўриб чиқадилар.
Кутилишича, кун тартибидан февраль ойида Вашингтонда АҚШ иттифоқчилари иштирокида “Шимолий Корея томонидан ядро қуролидан фойдаланиш сценарийлари” бўйича ўтказилиши режалаштирилган учрашувга тайёргарлик кўриши кутилмоқда.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.