Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Қонуни (ЎРҚ-922-сон, 18.03.2024 й.) имзоланди.
Унга кўра, пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсияларни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилди. (Пенсия ёшига етган фуқароларга пенсия тайинлаш учун нафақат Пенсия жамғармасига, балки ўзларига қулай бўлган Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.
Пенсияларнинг энг кам миқдори минимал истеъмол харажатларидан оз бўлмаслиги белгиланди. Бунда, пенсиялар миқдори йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олган ҳолда ошириб борилиши қайд этилди.
Шунингдек, пенсия ёшига етган фуқаро учун жамғарган пенсия маблағларини Халқ банкининг мобил иловаси орқали олиш имконияти яратилди. Фуқарода ушбу ҳуқуқ юзага келганлиги Пенсия жамғармаси томонидан Халқ банкига ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилган маълумотлар асосида аниқланади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.