Пекинда метролар ўз фаолиятини тўхтатмоқда

Пекинда метролар ўз фаолиятини тўхтатмоқда

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида 4 май, чоршанба куни қирққа яқин метро бекати фаолиятини вақтинчаликка тўхтатган. Бу ҳақда AP агентлиги хабар тарқатмоқда.

Қайд этилишича, бу умумий станциялар сонининг қарийб 10 фоизини ташкил этади. Бу қарор коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

Шаҳарда ресторан ва барларга фақат олиб кетишга рухсат берилган, спорт иншоотлари ёпилган, мактаблар эса 29 апрелдан бери ёпиқ.

Тақиқланган шаҳар ва ҳайвонот боғи каби асосий диққатга сазовор жойлар ташриф буюрувчиларни қабул қилишни чеклаб қўйди ва ёпиқ кўргазмалар бутунлай ёпилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!