Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзларига хос хусусиятлари

A A A
Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзларига хос хусусиятлари

Ушбу мақолада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос бўлган бир қанча хусусиятларни келтириб ўтамиз. Зеро, у зотга боғлиқ бўлган ҳамма нарсани, жумладан, у зотнинг мақому мартабаларини ўрганиш, билиш ҳар биримиз учун зарурдир. Чунки, мана шу нарсаларни билиш Пайғамбаримизга бўлган иймонимизнинг, муҳаббатимизнинг янада ошишига, муборак суннатларига эргашишимиз яна ҳам осонлашишига ёрдам беради.

Пайғамбар алайҳиссаломнинг хусусиятлари деганда Аллоҳ таоло у зотгагина бериб, ўшалар ила барча Пайғамбарлардан ва инсонлардан фазилатли қилган нарсалар тушунилади. У зотгагина берилган мазкур хусусиятларнинг орасида дунёга тегишлилари ҳам, охиратга тегишлилари ҳам, умматларига тегишлилари ҳам бор. Албатта, умматларига тегишли афзалликлар, бевосита, у зотга ҳам тегишли ҳисобланади. Чунки, ўша уммат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туфайли бошқа умматлардан устун бўлди.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилади: Агар Сизга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида эди, уларнинг бир тоифаси Сизни адаштиришга азму қарор қилган эдилар. Улар ўзларинигина адаштирадилар. Сизга эса бирор зарар етказмайдилар. Аллоҳ Сизга Китоб ва Ҳикматни нозил қилди ва билмаганингизни билдирди. Аллоҳнинг Сизга (нисбатан) фазли буюкдир (Нисо, 113).
Бошқа бир оятда эса Аллоҳ таоло бундай дейди: Ўша пайғамбарларнинг баъзиларидан баъзиларини афзал этдик. Улар ичида (Мусо каби) Аллоҳ (у билан) гаплашгани ва (Муҳаммад каби) даражасини (бошқа пайғамбарлардан) юқори қилгани бор (Бақара, 253).
Ҳа, Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга кўплаб афзалликларни ато этган. Келинг, энди ўша фазилатларни, хусусиятларни бирма-бир кўриб чиқайлик.
1. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломдан тортиб, то Исо алайҳиссаломгача ҳамма Пайғамбарлардан мийсоқ олган.
Ўша мийсоқ қуйидагича: Эй Элчиларим, агар бирортангизнинг даврингизда Пайғамбарим Муҳаммад зоҳир бўлиб, ўзига иймон келтиришга ва эргашишга даъват қилса, ҳеч бирингиз бўйин товламасдан унга эргашинглар. Пайғамбарлигингиз унга эргашишга тўсқинлик қилмасин .
Шундай қилиб ҳар бир Пайғамбар Аллоҳга берган аҳдларини ўз умматларига мана бундай тарзда етгазганлар: Агар орамизда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам зоҳир бўлса, ҳаммаларингиз менга эмас, ўша Муҳаммадга эргашинглар . Бу сўзимизга далил ушбу оят: Эсланг, Аллоҳ (пайғамбарлардан) шундай аҳд олган эди: Мен сизларга Китоб ва Ҳикмат берган бўлсам, эндиликда сизлардаги (Китоб)ни тасдиқ этувчи бир пайғамбар (Муҳаммад) келганда, албатта, унга имон келтирасиз ва унга ёрдам берасиз! (Аллоҳ): Тан олдингизми ва аҳдномамни шу (шарт) билан қабул қилдингизми? деганида, улар: Тан олдик , деб жавоб бердилар. Аллоҳ деди: Гувоҳ бўлингиз, Мен ҳам сизлар билан бирга гувоҳлардандирман (Оли Имрон, 181).
Шундай қилиб, Аллоҳ таоло ҳар бир пайғамбардан ўзидан кейин келадиган пайғамбарга имон келтириб, ишларида ёрдам бериш хусусида, агар ўзлари кўриша олмасалар, қавмларига васият қилишлари ёки ҳамма пайғамбарлар Муҳаммад алайҳиссаломга имон келтиришлари хусусида аҳд-паймон олган.
2. У зот бутун инсониятнинг саййидидирлар.
Бир ҳадисда шундай дейилади: Фахр эмаску, мен инсониятнинг саййидиман . Ибн Ҳиббон ривояти.
Одатда саййид бўлган киши энг олий сифатлар, энг буюк ахлоқий фазилатлар билан безанган бўлади. Ҳа, Пайғамбаримиз бу дунёда гўзал ахлоқлари билан инсонларнинг саййиди, охиратда эса, мартабаю даражаларда уларнинг саййиди ҳисобланадилар. Юқоридаги ҳадисда Пайғамбаримиз Роббиларининг ҳузурида нечоғли баланд мартабада эканликларини эълон қилмоқдалар. Одатда инсон ўзини мақтаган пайтда, кўпинча, фахрланиб мақтайди. Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисда Фахр эмаску деган сўзлари билан айтаётган сўзлари фахрланиш эмаслигини, балки, Аллоҳнинг у зотга берган буюк мартабасини эълон қилиб қўяётганларини таъкидлаяптилар.
3. Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: Фахр эмаску, қиёмат куни қўлимда Ҳамд байроғи бўлади .
4. Аллоҳ таоло у зотнинг олдинги ва кейинги гуноҳларини кечирган.
Қуръони каримда айтилади: (Эй, Муҳаммад!) Биз Сизга аниқ фатҳ (ғалаба) бахш этдик. (Бу фатҳ) Сиз учун Аллоҳнинг олдинги ва кейинги гуноҳларингизни кечиши, Сизга Ўз неъматини мукаммал қилиб бериши, Сизни Тўғри йўлга ҳидоят қилиши, шунингдек, Аллоҳнинг Сизга кучли ёрдам бериши учундир (Фатҳ, 1-3).
Бирорта Пайғамбарнинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгани манбаларда нақл қилинмаган. Қолаверса, қиёмат куни уларнинг ҳар бирларидан шафот қилишлари илтимос қилинганда, улар ўзлари қилган хатоларини эслаб: Нафсим, нафсим дейишади. Агар бирорталари ўз гуноҳлари кечирилганини билганларида эди, бундай деб хавфсирамаган бўлишарди. Кейин ҳамма инсонлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан шафоатни сўрашганида, у зот: Шафоат менга берилган деб айтадилар.
5. Умматларини ўзларидан устун қўйишлари.
Яъни, Аллоҳ таоло ҳамма Пайғамбарга ижобат қилинадиган битта дуонинг имконини берган. Ҳаммалари ўша дуоларини бу дунёда сўраб бўлишган. Аммо Пайғамбаримиз алайҳиссалом эса, умматларини шафоат қилиш учун ўша дуони охиратга заҳира қилиб олиб қўйганлар.
6. Аллоҳ таоло у кишининг ҳаётлари билан қасам ичди.
Қуръони каримда шундай дейилади: (Эй, Муҳаммад!) Умрингизга қасамки, улар ўз мастликларида гангиб юрар эдилар (Ҳижр, 72). Одатда шарафли нарса билан қасам ичилади. Ҳа, Пайғамбаримизнинг ҳаётлари қасам ичишга лойиқ бўлган шарафли, фазилатли, баракотли ҳаёт эди. Аллоҳ бошқа бирорта Пайғамбарнинг ҳаёти билан қасам ичмаган.
7. Аллоҳ таоло у зотга нидо қилишда эъзозлаб нидо қилди.
Яъни, Эй Набий , Эй Расул деб нидо қилди. Бошқа бирорта Пайғамбарни бундай чақирмади, балки, уларни ўз исмлари билан чақирди.
Масалан, Биз яна айтдик: Эй, Одам, сен ва жуфтинг (Ҳавво) жаннатда яшангиз ва хоҳлаган жойларингизда ундан (неъматларидан) бемалол тановул қилингиз. Фақат мана бу дарахтга яқинлашмангиз, (акс ҳолда) золимлардан бўлиб қолурсиз ;
Эсланг, Аллоҳ: Эй, Исо ибн Марям! Сенга ва онангга берган неъматимни ёдингга ол... ;
Бас, унинг олдига етиб келгач, у муборак жойдаги водийнинг ўнг тарафидан дарахтдан унга нидо қилинди: Эй, Мусо! Мен (барча) оламларнинг Парвардигори Аллоҳдирман ;
Айтилди: Эй, Нуҳ! Биздан (бўлмиш) саломатлик ва сенга ва сен билан биргаликдаги жамоаларга (аталган) баракотлар билан (кемадан ерга) тушгин! ;
Эй, Довуд! Дарҳақиқат, Биз сени ерда халифа қилдик ;
Унга Биз нидо қилдик: Эй, Иброҳим!.. ;
(Фаришталар) айтдилар: Эй, Лут! Биз Раббингнинг элчиларимиз... ;
(Аллоҳ айтди): Эй, Закариё! Биз сенга бир фарзанд хушхабарини берурмиз; унинг исми Яҳё бўлиб, илгари унга бирор (кимсани) ҳамном қилган эмасмиз ;
(Биз унга): Эй, Яҳё! Китобни (яъни Тавротни) жиддийлик билан қўлга ол! (дедик) ва унга гўдаклик чоғидаёқ ҳикмат (ва илм) ато этдик .
Оятлардан кўриниб турибдики, Аллоҳ таоло барча Пайғамбарларга ўз исмлари билан нидо қиляпти. Ўз ҳаётимиздан мисол келтирадиган бўлсак, бировни ўз исми билан чақирмай, балки, ўша одам шуҳрат қозонган бирор касби ёки фазилатини англатадиган ном билан чақирилса, уни ўша ишда нақадар моҳир эканлигини, қолаверса, ўша чақирувчи уни қанчалик ҳурмат қилишини англатади.
8. Ҳар бир Пайғамбарнинг мўъжизаси ўз даврида таъсирини кўрсатиб, кейин тўхтаган. Аммо Пайғамбаримизнинг мўъжизалари бўлмиш Қуръон қиёмат кунигача боқийдир.
9. Тошлар у зотга салом берган, дарахтлар у зотга таъзим қилган. Бундай ҳол бошқа бирорта Пайғамбарда кўрилмаган.
10. Бошқа Пайғамбарларда мўъжиза саналган нарсалар у зотда оддий ҳол эди.
Масалан, бармоқлари орасидан сувнинг отилиб чиқиши. Мусо алайҳиссаломнинг тошдан сув чиқиш мўъжизалари бор. Ўйлаб кўрсак, аслида тош жинсларидан сув чиқиши бор нарса. Аммо бармоқ орасидан чиқадиган сув тош орасидан сув чиқишидан кўра анча нодирроқдир.
11. Аллоҳ таоло ҳар бир Пайғамбарга умматининг адади, қилган амали баробарида ажр беради. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг умматлари эса жаннат аҳлининг ярмини ташкил этади. Зеро, узотнинг умматларини Аллоҳ таоло Инсонлар учун чиқарилган энг яхши уммат дея мақтаган.
12. Ҳар бир Пайғамбар ўзи яшаб турган даврдаги ўз қавмигагина Пайғамбар қилиб юборилган. Бизнинг Пайғамбаримиз эса, қиёматгача келадиган инсон ва жинларнинг ҳаммасига Пайғамбар қилиб юборилганлар.
Қолаверса, ҳар бир Пайғамбарга рисолатни етказгани учун савоб белгиланган. Пайғамбаримизнинг рисолатни етказишда оладиган савоблари чексиздир. Чунки, у зот қиёматгача дунёга келиб кетадиган бирчага бирдек юборилганлар. Бу рисолатни етказиш хоҳ бевосита ўзлари томонларидан бўлсин, хоҳ у зотдан кейинги умматларининг ичидан чиққан уламолар томонидан бўлсин, фарқи йўқ. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: Агар Биз хоҳласак, ҳар қишлоқ (ва шаҳар)га бир огоҳлантирувчи (пайғамбар) юборган бўлур эдик (Фурқон, 51).
Яъни, агар Аллоҳ таоло ҳар бир қишлоққа биттадан элчи юборганда Пайғамбар алайҳиссаломга рисолатни етказганлари учун бу қадар кўп савоб тегмасдан, фақат Қурайшга етказган рисолатлари учунгина савобга эга бўлар эдилар.
13. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом билан Тур тоғида, муқаддас водийда гаплашди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан эса, Сидратул Мунтаҳода гаплашди.
14. Бир ҳадисда шундай дейилади: Биз дунё аҳлининг охиргилари, қиёматда эса, аввалгиларимиз. Барча халқлардан олдин бизни ҳисоб-китоб қилинади, жаннатга кирувчиларнинг биринчиси ҳам биз бўламиз . Муслим ривояти.
15. Ҳамма инсонлар, ҳатто Иброҳим алайҳиссалом ҳам қиёмат куни у зотдан гуноҳлари кечирилишини Аллоҳдан сўраб беришларини илтимос қиладилар.
16. Бир ҳадисда шундай дейилади: Васила жаннатдаги бир манзил бўлиб, у Аллоҳ бандаларидан фақат бир бандага насиб этади. Ўша банда мен бўлишимни орзу қиламан. Ким мен учун ўша василани сўраса, унга шафоатим вожиб бўлади . Муслим ривояти.
17. У зотнинг умматларидан етмиш минг киши ҳисоб-китобсиз жаннатга киради. Бошқа Пайғамбарларнинг умматларида бу ҳол бўлмайди.
18. Аллоҳ таоло у зотга жаннатда Кавсарни, маҳшар майдонида эса, Ҳавзни ато этди.
19. Бир ҳадисда шундай дейилади: Биз охиргилар ва аввалгилармиз . Яъни, замон жиҳатидан охиргилар, мартаба ва фазилат жиҳатидан аввалгилар, пешқадамлармиз.
20. У зотга урушдан тушадиган ўлжалар ҳалол қилинди. Аввалги Пайғамбарларга ўлжа ҳалол қилинмаган эди. У зот умматларининг сафлари фаришталарнинг сафлари каби қилинди. Ер шарининг ҳамма жойи у зот ва умматлари учун сажда қилинадиган маскан қилиб берилди. Унинг тупроғи ҳам покловчи қилиб берилди.
Албатта, бу хусусиятлар у зотнинг мартабалари, умматларининг мартабаси қанчалик улуғ эканлигини кўрсатади.
21. Аллоҳ таоло у зотнинг хулқларини мақтаб шундай деди: Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз! (Қалам, 4).
22. Аллоҳ у зотга турлича ваҳий юборди. Масалан, рост туш кўринишида, воситасиз сўзлашиш, Жаброил воситасида ва ҳоказо.
23. У зотга нозил қилинган Қуръони карим Забур, Таврот ва Инжилдаги маъноларни ҳам ўз ичига олди.
24. У зотнинг умматлари, ҳадисда келганидек, оз амал қилсаларда, кўп ажрга эга бўладилар.
25. Аллоҳ у зотга ердаги барча хазиналарнинг калитларини ҳамда ер юзига подшоҳликни таклиф қилди.
У зот Жаброил алайҳиссалом билан бу борада маслаҳатлашдилар. Жаброил алайҳиссалом тавозуъли бўлишга ишора қилдилар.
26. Аллоҳ у зотни оламларга раҳмат қилиб юборди.
Умматлари у зотга осийлик қилса, Аллоҳ уларга тавба қилишлари учун муҳлат берди. Бошқа Пайғамбарларнинг умматлари осий бўлишганда, Пайғамбарларини ёлғончи қилишганда, уларга дарҳол азоб юборилган эди. Масалан, Лут алайҳиссалом, Ҳуд алайҳиссалом ҳамда Солиҳ алайҳиссаломнинг қавмларига даҳшатли азоблар келган. Қолаверса, Пайғамбаримиз алайҳиссалом кечиримли, сабрли, шукрли, мулойим эдилар. Ҳеч қачон ўзлари учун ғазабланмаганлар. У зот энг олий хулқларни камолга етказиш учун келган эдилар. Овқатланишда, ичимлик ичишда, яшашда ва бошқа барча ҳолатларда хушуъли, тавозуъли эдилар. Умматларига насиҳатгўй, меҳрибон эдилар. Қавмларидан етган барча озорларга сабр қилдилар, уларни дуойибад қилмадилар. Кейинчалик эса, ҳаммаларини кечириб юбордилар. Бу борада шамоил китобларда батафсил ёритилган.
27. Узотнинг мулойимликларини Аллоҳ Қуръони каримда мақтади: Аллоҳнинг раҳмати сабабли (Сиз, эй, Муҳаммад,) уларга (саҳобаларга) мулойимлик қилдингиз. Агар дағал ва тошбағир бўлганингизда, албатта, (улар) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлур эдилар (Оли Имрон, 159).
28. Кофирларга қаттиққўл, мўминларга меҳрибонликларини ҳам Аллоҳ Қуръонда васф этди: Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминларга нисбатан) эса раҳм-шафқатлидирлар (Фатҳ, 29).
29. Умматларининг иймога келишларига ҳарис эдилар. Аллоҳ таоло айтади: (Эй, Макка аҳли!) Ҳақиқатан, сизларга ўзларингиздан (чиққан), қийинчиликларингиздан алам чекадиган, сизлар билан (ҳидоят топишингиз билан) қизиқувчи, мўминларга мушфиқ ва раҳмдил Расул келди (Тавба, 128).
30. Рисолатни етказиш борасида маломатга учрамасликларини Аллоҳнинг ўзи ваъда қилди. У зот айтади: Бас, (эй, Муҳаммад!) Сиз улардан юз ўгиринг! Энди Сиз маломат қилинувчи эмассиз (Зарият, 54).
Яъни сиз рисолатни етказдингиз. Мабодо улар иймонга келмасалар ҳам сиз маломат қилинмайсиз. Чунки, сиз қилишингиз керак бўлган ишни қилиб, зиммангиздаги вазифани адо этдингиз.
31. У зотнинг умматлари гувоҳ уммат қилинди.
Яъни қиёмат куни бошқа умматлар ўз Пайғамбарлари рисолатни етказмаганини даъво қилганларида, Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматлари барча Пайғамбарлар ўзларига топширилган вазифани адо этиб, рисолатни етказганлари ҳақида гувоҳлик берадилар. Бундай хусусият бошқа бирорта Пайғамбар умматига берилмаган.
32. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари ҳеч қачон залолат устида жам бўлмайдилар.
У зот бир ҳадиси шарифда Албатта, Аллоҳ менинг умматимни фақат ҳидоят устида жам қилади деганлар.
33. Қуръоннинг қиёматга қадар сақланиши.
Агар бутун инсоният тўпланиб, Қуръонга битта сўз қўшишга ёки ундан битта сўзни олиб ташлашга уринсалар ҳам, бу ишни асло қила олмайдилар. Ҳозирги Таврот ва Инжилда жуда кўп ўзгариш ва бузилишлар борлиги ҳеч кимга сир эмас.
34. Аллоҳ Пайғамбаримизни жавомеъул калим сифати билан юборди.
Яъни у зот қисқа жумлалар билан олам-олам маъноларни ифода этиш қобилиятига эга эдилар. Сўзларининг тузилиши содда ва қисқа, аммо ундаги фасоҳат, балоғат, маъно-мазмун бутун инсониятни лол қолдиради. Масалан, Бошқага зарар бериш ҳам, бошқадан зарар кўриш ҳам йўқ деган ҳадис. Мана шу ҳадисни шарҳлаш, батафсил тушунтириш учун жилд-жилд китоблар ёзиш мумкин.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос хусусиятлари ҳақида мана шуларни айтмоқчи эдик. Албатта, булар денгиздан томчи, холос. Аслида, у зотнинг фазилатларига далолат қилувчи ўзига хосликлар жуда ҳам кўпдир. Ушбу келтирилганлар у зотни янада яхшироқ танишимиз, кўпроқ севишимиз ва суннатларига оғишмай амал қилишимиз учун етарли деб умид қиламиз.
Аллоҳ таоло барчаларимизни у зотнинг хулқлари билан хулқланиб яшашимизни насиб этсин. У зотга эса чексиз саловот ва саломларини юборсин. Омин!

Manba: islom.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Перес “Реал”дан кетадиган саккиз футболчини аниқ кўрсатди. Рўйхат яна кенгайиши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жорий мавсум тугагач, жамоани тузилмавий янгилашни режалаштирмоқда.

Гвардиола: «Илтимос, уни мақташни тўхтатинг»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.

Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди

АҚШнинг “Интер Майами” ва Аргентина терма жамоас сардори Лионель Месси Терсера RFEF (Испаниянинг бешинчи дивизиони) лигасида иштирок этувчи Каталониянинг “Корнеля” клубини сотиб олди.

Ўзбекистонлик икки футболчи Португалия клубига йўл олмоқда

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари Садриддин Хасанов ва Сайфиддин Содиқов Португалиянинг "Брага" клубига ўтиши мумкин.

Ҳакам: Ҳусановга қизил карточка кўрсатиш керак эди!

Англия Премьер-лигасининг 33-турида “Манчестер Сити” футболчилари мусобақа пешқадами “Арсенал”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, яна чемпионлик курашига қайтди.

Италия ОАВлари Макроннинг Жоржа Мелони билан учрашувдаги ҳаракатларини кескин танқид қилди

Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.

Теҳрон Эрон кемасини қўлга олганидан кейин АҚШ ҳарбий кемаларига ҳужум қилди

Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Реал" Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолиб бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби Ёшлар ўртасидаги УЕФА Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолибликни қўлга киритди.

Майдаги "эл-класико"нинг бошланиш вақти маълум бўлди

Испания Ла Лигаси 35-тури доирасида "Барселона" "Реал"ни ўз майдонида қабул қилади.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

“Катта жарималар бўлади”: Солиқ қўмитаси раиси умумий овқатланиш корхоналарини бизнесни бўлмасликка чақирди

Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.

Абдуқодир Ҳусанов «Бернли»га қарши қандай ўйнади? (видео)

«Шаҳарликлар»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган баҳсда ўзбекистонлик ҳимоячи майдондаги энг фаол ўйинчилардан бири бўлди.

Суперлига. 9-турнинг дастлабки икки ўйинидан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото)

Суперлигада 9-тур старт олди.

Иброҳим Татлисес ўз меросини фарзандларига қолдирмоқчи эмас

Ўт пуфаги операциясидан сўнг, касалхонадан чиқарилган Иброҳим Татлисес меросини давлатга қолдирганини эълон қилди.

Россияда экологик инқироз ҳақида сигналлар кучаймоқда

Ижтимоий тармоқларда россияликлар Туапсе шаҳридаги ҳолатни экологик фалокат деб баҳолаб, уни Хиросима ва Чернобыль билан таққосламоқда.

Бухорода 18 ёшли аёл 3 кунлик чақалоғини $4 мингга сотмоқчи бўлди

Хабарга кўра, 2008 йилда туғилган, Бухоро туманида яшовчи фуқаро ҳали уч кунлик бўлмаган қиз фарзандини ғаразли мақсадда сотишга уринган.

Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

RES 2026: биоxилма-хилликни асрашга қаратилган минтақавий декларация имзоланди

Остона шаҳрида ўтказилаётган Минтақавий экологик саммит доирасида биоxилма-хилликни асраш соҳасида ҳамжиҳатлик ва қўшма ҳаракатларни кучайтиришга қаратилган Марказий Осиё ташаббусини ишга туширишга бағишланган “Минтақавий барқарорлик учун табиат билан уйғунлик” мавзусидаги юқори даражадаги сессия бўлиб ўтди. Ушбу тадбир минтақа давлатларининг табиатни муҳофаза қилиш идоралари, халқаро ташкилотлар ва ҳамкорларни бирлаштириб, Марказий Осиёнинг ноёб табиий меросини асраш бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш учун муҳим платформага айланди.

Telegram messenjeri orqali sodir etilayotgan narkojinoyatlarni aniqlash va fosh etish metodikasi

Ushbu maqolada axborot texnologiyalari rivojlangan davrda Telegram messenjeri orqali amalga oshirilayotgan narkotrafikning zamonaviy usullari va ularga qarshi kurashishning dolzarb masalalari tadqiq etiladi. Maqolaning asosiy maqsadi — kiberfazoda anonimlikni saqlashga urinayotgan jinoiy guruhlarni aniqlashda qo‘llaniladigan raqamli kriminalistika (Digital Forensics) va ochiq manbalardan razvedka qilish (OSINT) metodlarini tahlil qilishdan iborat. Shuningdek, maqolada "zakladka" tizimi, kriptovalyuta orqali hisob-kitoblar va sun’iy intellekt yordamida shubhali botlarni filtrlash imkoniyatlari batafsil yoritilgan.

Остона саммити: Шавкат Мирзиёев қандай таклифларни илгари сурди?

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Минтақавий экологик саммит — “RES 2026” ўз ишини бошлади (22–24 апрель). Ушбу форум давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар ва экспертлар ҳамжамиятини бирлаштириб, Марказий Осиёдаги экологик ҳамда иқлим муаммоларига ечим топиш учун энг йирик платформага айланди.

Лолақизғалдоқни "пешонасидан ўпаман" деб пайхон қилган "қўшиқчи" опа жаримага тортилди

Шунингдек, лолаларга шикаст етказган бошқа ҳуқуқбузарларга ҳам қатъий чоралар кўрилмоқда

Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан бирга Ўзбекистон павильонини кўздан кечирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифи дастури доирасида 22 апрель куни Марказий Осиё мамлакатлари, Мўғулистон, Озарбайжон, Грузия ва Арманистон делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Остона шаҳридаги “EXPO” халқаро кўргазмалар марказида ташкил этилган Минтақавий экологик саммит кўргазмасидаги миллий павильонларни бориб кўрди.

“Моссад” ходими Эронга қарши операциялар вақтида Исроил ташқарисида ўлдирилди

Исроил ташқи разведка хизмати — Моссад раҳбари Давид Барнеа Эронга қарши операциялар давомида хизмат ходимларидан бири Исроилдан ташқарида ҳалок бўлганини маълум қилди.

Судан уруши: аёллар ва қизлар учун дунёдаги энг оғир гуманитар инқироз

БМТ маълумотларига кўра, 17 миллиондан ортиқ аёл ва қиз ҳозирда гуманитар ёрдамга муҳтож.

Трамп: Исроил мени Эрон билан урушга ундамаган

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил уни Эронга қарши уруш бошлашга ҳеч қачон ундамаганини билдирди.

Ғазода ҳалок бўлганлар сони 72 мингдан ошди

Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги маълумотларни эълон қилди.

Халқаро эътироф: Ўзбекистон БМТнинг муҳим комиссиясига сайланди

Нью-Йорк шаҳрида ЭКОСОС сессияси доирасида бўлиб ўтган сайловлар якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси 2027–2029 йиллар учун БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссияси аъзолигига сайланди.

Ҳоманаий: Эрон АҚШ ва Исроилга янги зарба беришга тайёр

Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Мужтабо Ҳоманаий мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ ва Исроилга қарши янги зарбалар беришга тайёрлигини билдирди.

Расман: Киевдаги отишма гумондори Россияда туғилган

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.

Евроиттифоқ эҳтимолий авиаёқилғи тақчиллигига тайёргарлик кўришни бошлади

Брюсселда ўтган брифингда Европа комиссияси вакили Анна-Кайса Итконен бу ҳолат ҳозирча реал муаммога айланмаганини, бироқ хавф тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

Қашқадарёда лолазорни пайхон қилганларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги лолазор ҳудудида транспорт воситаларида ҳаракатланилганлиги акс этган видео тарқалди.

Германияда чап экстремизм билан боғлиқ жиноятлар сони кескин ошди — BILD

Бу ўтган йилга нисбатан учдан бирдан кўпроқ ўсишни англатади.

Рус тилида сўзлашувчи генералнинг Моссад раҳбари этиб тайинланиши Исроилда танқид қилинди

Маълумотларга кўра, рус тилида равон сўзлашувчи беларуслик муҳожир Роман Хоффман разведка хизматининг 14-раҳбари бўлди.

Ўрта Чирчиқда 4 киши ҳалок бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

Ўзбекистон Humans Group асосчиси Владимир Добрининни халқаро қидирувга берди

У “қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш”, шунингдек, “пул ювиш"да айбланмоқда.