Жорий йилнинг 24-25 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши раиси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Пахтачилик кенгаши ва 13 та туман ишчи гуруҳлари аъзолари иштирокида далаларга чигит экиш ҳолатини ўрганиш мақсадида қатор объектларни кўздан кечирдилар. Пахтачилик кенгаши раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани, Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани, Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани ҳамда Навоий вилоятининг Навбаҳор туманига бориб, мониторинг ўтказди.
Таъкидлаш жоизки, Президент ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши ҳосилдор ва эртапишар ғўза навларини республикамиз ҳудудлари кесимида кўпайтириш ва экишни ҳар бир кластер бўйича белгилаб беради, иқлим ва ҳарорат ўзгаришларига мос бўлган ўғитлаш схемасини ишлаб чиқади, гербицид ва пестицидлар қўллашни тартибга солади, зарарли ҳашаротларга қарши курашиш бўйича ҳар бир ҳудудга мос агротехнологияларни ишлаб чиқади.
Кенгаш ва ишчи гуруҳи аъзолари даставвал Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги «ТСТ agro cluster” МЧЖга қарашли Кетмонтепа пахта қабул қилиш пункти ҳудудида жойлашган уруғлик чигитларни туксизлантириш ва дорилаш цехида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Уруғлик материали тайёрлаш, чигитларни дорилаш ҳолати, дала майдонларига етказиб бериш тартиби ўрганилди. Бунда уруғлик цехида 5 та пахта навига ишлов берилаётгани танқид қилиниб, жараённи уруғлик чигити қайта ишлашнинг стандарт талабларига мувофиқлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Бевосита далаларга экишга тайёрлаб қўйилган чигитлар ўрганилганида, улар таркибида сифатсиз уруғлар мавжудлиги, уруғ материалининг ҳажми турлича экани аниқланди ва сифатсиз чигитларни олиб ташлаш ҳамда сифатли чигитларни экиш бўйича топшириқлар берилди.
Кластер пахта далаларининг жорий ҳолати ва айни пайтда чигит экилаётган пахта майдонлари ҳам ўрганилди. Хусусан, намунавий майдон сифатида алоҳида танлаб олинган контурда юқори ҳосилдорликни таъминлашга оид кўрилаётган агротехник тадбирлар муҳокама қилинди.
Шундан сўнг ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятининг 40 тонна чигитни қайта ишлаш қувватига эга бўлган «Poly Tex Sirdayo» кластери фаолияти билан танишди. Кластерлар ва фермер хўжаликлари экин майдонларидан юқори ва сифатли ҳосил олиш учун қишлоқ хўжалик экинлари ҳамда ҳосилдор, турли касалликларга ва қурғоқчиликка чидамли сара навлардан уруғликлар тайёрлаш бугунги куннинг долзарб масаласидир. 2022 йилнинг май ойида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилган янги навлар уруғчилигини ташкил этиш ва пахта-тўқимачилик кластерига жорий қилишга қаратилган лойиҳа бугунга кунда ўз самарасини бериб, уруғ қайта ишловчи замонавий корхона ўз фаолиятини олиб бормоқда.
25 март куни эса Пахтачилик кенгаши томонидан Самарқанд вилоятининг Нарпай ҳамда Навоий вилоятининг Навбаҳор туманларида сайёр йиғилиш ташкил этилди. Унда, Пахтачилик кенгаши аъзолари Нарпай туманидаги «Мароқанд сифат» ҳамда Навбаҳор туманидаги «Навбаҳор текстиль» пахта-тўқимачилик корхонасига ташриф буюриб, у ердаги жамғарилган уруғлик чигитни экинга тайёрлашда Кенгаш томонидан берилган кўрсатма ва тавсиялар асосида амалга оширилиши ҳамда чигит экиш ишларининг тўғри ташкил этилиши, жумладан минерал ўғитларнинг қўлланиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Кенгаш аъзолари ва унинг ушбу ҳудудлардаги ишчи гуруҳ аъзолари чигит экилаётган пахта майдонлари бевосита жойига чиққан ҳолда ўргандилар. Пахта экиладиган майдонлар четларидан унумли фойдаланиш мақсадида тут, узум кўчатлари, зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилиш билан бирга қўшимча даромад олишга қаратилган мойчечак, саримсоқпиёз, қовоқ ҳамда бошқа экинларни экиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, Пахтачилик кенгашининг янги тизим жорий этиладиган мазкур туманларидаги биолабораториялар фаолияти билан танишилиб, уларни бугунги кун талабига мувофиқ қайта қуриш юзасидан тавсиялар берилди.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.