Пашинян: Россия билан стратегик шериклик воситалари Ереваннинг ташқи хавфсизлигини таъминламади

Биз 2022 йилнинг декабрида Рим статутини ратификация қилишга қарор қилдик, ўшанда КХШТ ва Арманистон-Россия стратегик шериклик воситалари Ереваннинг ташқи хавфсизлигини таъминлаш учун етарли эмаслиги барчамизга аён бўлди.
Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян маълум қилди, деб ёзади “Report” .
Унинг сўзларига кўра, Рим статутининг ратификация қилиниши Арманистонга ташқи хавфсизликни таъминлаш учун Халқаро жиноий суд имкониятларидан фойдаланиш имконини беради.
2022 йил охирида Вазирлар Маҳкамаси Халқаро жиноий суднинг Рим статутини ратификация қилиш жараёнини бошлади. 2023 йил март ойида Арманистон Конституциявий суди Рим статути мамлакатнинг асосий қонунига мувофиқлигини тан олди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).