Паркентда «заправка»да турган Нексия портлади

Паркентда «заправка»да турган Нексия портлади

Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шоҳобчаларининг бирида автомобилга ўрнатилган газ баллонда ёрилиш ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Аниқланишича, 9 июнь куни соат 09:55 да Тошкент вилояти Паркент туманида «метан заправка» Nexia автомашинасига газ қуйиш вақтида унга ўрнатилган газ баллонда ёрилиш ҳодисаси рўй берган. Натижада Nexia автомобили ва унинг яқинида бўлган 2 та Damas русумли автомашиналарга турли даражада зарар етган.

Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва тегишли ташкилот вакиллари етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда. Воқеа оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!