Парижда самолёт йўловчиларни унутиб қолдирди

Турк авиакомпаниясининг самолёти Париждан Измирга учиб, аэропортда 30 нафар йўловчини унутиб қолдирди.
Париж-Измир рейси Шарл де Голл аэропортида соат 17:00 да амалга оширилиши керак эди, бироқ уч соатлик кечикиш эълон қилинди. Аммо соат 20:00 да жўнаш вақти ҳақида маълумот берилмаган.
Янги жўнаш вақти тугагач, мобил иловада самолёт Измирга учиб кетганлиги ҳақида хабар пайдо бўлди. Кейинроқ самолёт белгиланган аэропортга эсон-омон қўнгани маълум бўлди.
Йўловчиларнинг аэропорт маъмуриятидан тушунтириш олишга уринишлари ҳеч қандай натижа бермади ва улар кейинги рейсда манзилларига етиб боришган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).