Папуа-Янги Гвинеядаги кўчки қурбонлари сони 670 кишига етди
![Папуа-Янги Гвинеядаги кўчки қурбонлари сони 670 кишига етди Папуа-Янги Гвинеядаги кўчки қурбонлари сони 670 кишига етди](/photos/news/BjInTXxtdRHYgKq.jpeg)
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) Тинч океани жанубидаги Папуа-Янги Гвинеяда содир бўлган кўчки оқибатида қурбон бўлганлар сони 670 кишига етганини маълум қилди.
ХМТ расмийлари Папуа-Янги Гвинеянинг Энга провинциясида содир бўлган кўчки билан боғлиқ баёнот берди.
Расмийларнинг айтишича, 24 май куни юз берган табиий офатда 150 га яқин уй кўмилган.
Расмийлар минтақада қидирув-қутқарув ишлари давом этаётганини айтди, бироқ қутқарувчилар 6-8 метр чуқурликда омон қолганларни топишга умид қилишда давом этди.
Расмийлар, шунингдек, «беқарор» тупроқ қутқарув ишларини хавф остига қўйганини таъкидлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).