«Мамлакатимиздаги халқаро аэропортлар 2019 йининг 9 ойида салкам 6 ярим миллион йўловчига хизмат кўрсатган, 2020 йилнинг худди шу даврига келиб эса, йўловчилар сони ўртача 1 миллион 800 нафарни ташкил этган».
Бу ҳақда бугун АОКАда ўтган брифингда «Uzbekistan Airports» АЖ ахборот хизмати раҳбари Лаълихон Собирова маълум қилди:
➖ Пандемия сабабли бутун дунё авиация соҳасида юзага келган ҳолат Ўзбекистон аэропортларида ҳам кузатилди. Карантин чекловлари жорий қилиниши оқибатида авиақатновлар бутунлай тўхтади, йўловчилар оқими кескин қисқарди. Бу табиийки жаҳонда инвестициялар ва сайёҳлар оқими камайишига олиб келди.
Ваҳоланки, 2020 йилнинг 19-20 февраль кунларида бўлиб ўтган Халқаро авиация кўргазмаси ҳамда форумида «Uzbekistan Airports» АЖ 14 та хорижий авиакомпания билан 34 та шартнома, 15 та меморандум имзолаганди, унда жами 142 та авиақатновни амалга ошириш мўлжаллаган эди.
Таҳлил натижаларига кўра, йўловчи ва юк авиаташувлари бўйича Ўзбекистон халқаро аэропортлари 2019 йининг 9 ойида салкам 6,5 млн йўловчига хизмат кўрсатган, 2020 йилнинг худди шу даврига келиб эса, йўловчилар сони ўртача 1 млн 800 нафарни ташкил қилган. 2019 йилда ташилган юк миқдори 51 минг 300 тонна бўлса, 2020 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич қарийб 50 минг тоннадан иборат бўлган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.