Хонанда Озода Нурсаидова ўн уч йиллик танаффусдан сўнг «Халқлар дўстлиги» санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим қилмоқда. Бу ҳақда хонанда Феруз Муҳаммадга берган қисқа интервьюсида маълум қилди.
— “Халқлар дўстлиги” саройида 8-12 апрель кунлари яккахон дастуримни тақдим этмоқдаман. Бундан аввалги дастуримиз 2006 йилда бўлган эди. Кўпчиликда “Концерт дастури жонли ижрода бўладими ёки фонограммада?” деган саволлар туғилмоқда. Концерт дастуримиз 80 фоиз жонли ижрода бўлади.
Концерт дастурининг биргина саҳнасида фонограммадан фойдаланса ҳам концерт баннерларига жонли ижро деб ёзиш мумкин эмас экан. Шу сабабли концерт баннерларига фонограмма деб ёзиб қўйилган. Дастурга асосий тайёргарлик ишлари январь ойидан бошланган, дейди хонанда.
Маълумот учун, Озода Нурсаидова 2019 йилнинг 13 октябрь куни «Ўзбекконцерт»да бўлиб ўтган йиғилишда «Ўзбекконцерт» директори Одилжон Абдуқаҳҳоров Президент Шавкат Мирзиёевнинг санъат аҳлига бўлган ғамхўрлиги, меҳрибонлиги ва кечиримлилиги боис хонанда Озода Саидзода кечирилгани ҳамда унга эркин ижод қилиш имконияти яратилганини маълум қилган эди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.