Озиб кетган: Ким Чен Ин оғир касал эканлиги айтилмоқда

Озиб кетган: Ким Чен Ин оғир касал эканлиги айтилмоқда

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг вазни кескин камайиши унинг касаллиги ҳақида миш-мишларни келтириб чиқарди. Бу ҳақда NK News нашри хабар бермоқда.

Журналистлар КХДР раҳбарининг сўнгги расмларини таҳлил қилдилар. Кадрлардан кўриниб турибдики, Ким Чен Ин бир ой йўқлиги давомида вазни анча пасайган. Нашр муаллифлари Шимолий Корея етакчисининг соатига алоҳида эътибор беришди: соатнинг камари торроқ тақилганди.

Нашр билан суҳбатлашган баъзи экспертлар Шимолий Корея раҳбарининг озишига соғлом турмуш тарзига ўтиши сабаб бўлиши мумкин деб тахмин қилишди. Кузатувчиларнинг фикрига кўра, 2011 йилда ҳокимият тепасига келганидан бери Ким Чен Ин ҳар йили 6-7 килограмм вазн қўшган, 2020 йилда эса 140 килограммни ташкил этган. Шу билан бирга, вазннинг кескин камайишига, ўтган йилдан бери миш-миш бўлиб келган соғлиқ муаммолари ҳам сабаб бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!