«Оздирувчи дори» сифатида сотилаётган 100 минг дона кучли таъсир қилувчи воситалар муомаласига чек қўйилди

«Оздирувчи дори» сифатида сотилаётган 100 минг дона кучли таъсир қилувчи воситалар муомаласига чек қўйилди

Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ ходимлари томонида ўтказилган навбатдаги назорат тадбирда савдоси чекланган 2 минг дона дори воситаларини Ўзбекистонга олиб кирган Қозоғистон фуқароси далилий ашё билан ушланди.

Тошкент вилояти ИИББ Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўлими, ҳамкор ташкилотлар томонидан вилоятнинг Зангиота туманида навбатдаги назорат-рейд тезкор тадбири ўтказилди.

Тадбирда 1989 й.т. фуқаро Г.Д. (аёл)нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада уй ичи ва ҳовлидаги автомашинада қора бозордаги нархи 200 млн сўмга тенг бўлган 15 хил ном ва кўринишдаги 36 минг 696 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотиш мақсадида сақлаб келинаётгани аниқланиб, дорилар далилий ашё сифатида олинди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, бу аёлга дори воситаларини етказиб бераётган таъминотчи ҳам Ўзбекистон ҳудудига «товар» билан кирган вақтида ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинди.


Аниқланишича, 1989 й.т. Э.Ў. (Қозоғистон Республикаси фуқароси) 2 минг қути ёки 72 минг дона таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган (Ўзбекистонда савдоси тартибга солинган) дориларни яширин равиш давлат чегарасидан олиб ўтган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, тезкор тадбир давомида 20 хилга яқин турли ном ва кўринишдаги, жами 108 минг 696 дона таркибида кучли таъсир қилувчи модда ёки уларнинг аналоглари бўлган дориларнинг муомалага киритилишинг олди олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!