Озарбайжон дуч келадиган мина хавфини оммавий қирғин қуроллари даҳшати билан солиштириш мумкин

A A A
Озарбайжон дуч келадиган мина хавфини оммавий қирғин қуроллари даҳшати билан солиштириш мумкин

2020 йилда Озарбайжон ўз ҳудудларини Aрманистон томонидан босиб олинишига чек қўйди. 44 кунлик Ватан муҳорабасида Озарбайжон тарихий ғалабани қўлга киритди. Aрманистоннинг ўттиз йиллик тажовузи ва ишғоли натижасида 1 миллиондан ортиқ озарбайжонлар ўз юртларидан қувиб чиқарилди, этник тозаланишга учради, қишлоқ ҳамда шаҳарлар вайрон қилинди, Озарбайжон халқининг тарихий-маданий, диний мероси мақсадли равишда йўқ қилинди.

Aрманистон 30 йилга яқин давр мобайнида Озарбайжоннинг Қорабоғ ва Шарқий Зангузар вилоятларидаги шаҳар ва туманларни ишғол остида ушлаб турибгина қолмай, босқинчилар озарбайжонларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш мақсадида ушбу ҳудудларни оммавий равишда миналаштирди.

2020 йилнинг 10 ноябрида Озарбайжон, Россия ва Aрманистон ўртасида имзоланган уч томонлама Декларациядан бери ишғолдан озод қилинган ҳудудларда ҳарбий хизматчилар ҳам, тинч аҳоли вакиллари ҳам кўплаб мина портлашлари натижасида қурбон бўлмоқда.

Aрманистон томони нафақат ўтган даврда Озарбайжон ҳудудларига жойлаштирилган миналар ҳақида маълумот беришдан бош тортаётир, балки шантаж ва саботаж гуруҳлари орқали ишғолдан озод қилинган ҳудудларни қайта-қайта миналаштиряпти.

Aрманистоннинг ғаразли, мақсадли сиёсати натижасида Озарбайжон дунёдаги миналар ва портламаган ўқ-дорилар билан ифлосланган мамлакатлардан бирига айланмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, истило даврида Озарбайжон ерларига 1,5 миллиондан ортиқ миналар кўмилган.

Иккинчи Қорабоғ уруши бошлангандан бери шу кунга қадар 302 нафар озарбайжонлик мина қурбонига айланган бўлса, улардан 57 нафари ҳалок бўлди, 245 таси эса оғир яраланган.

Жами Aрманистоннинг Озарбайжонга қарши қаратилган ҳарбий тажовузи бошлангандан то ҳозирга қадар 3400 га яқин озарбайжонлик миналардан зарар кўрди, улардан 587 таси вафот этган. Мина қурбонларининг 358 нафари болалар, 38 таси эса аёллар эди. Шунингдек, Aрманистон илгари алоқа линияси орқасида жойлашган йўлларга, қабристонларга, фуқаролар мулки бўлган бошқа объектларга тузоқ типидаги миналар жойлаштирди-ки, бу мина қурбонларининг сони кундан кунга ортишига сабаб бўлди. Озарбайжон дуч келадиган мина хавфини оммавий қирғин қуроллари даҳшати билан солиштириш мумкин.

Aфсуслар бўлсин-ки, можаро тугагандан сўнг ҳам яна Aрманистон Лочин йўлагидан фойдаланиб, Озарбайжон ерларини миналашда давом этаётир.

Ҳудудда 2021 йил Aрманистонда ишлаб чиқарилган 2700 дан ортиқ пиёда қўшинини йўқ қилишга қодир миналар аниқлаган.

Ҳудуднинг миналар билан оммавий ифлосланиши нафақат бу ерда олиб борилаётган қуриш ҳамда қайта тиклаш ишларини секинлаштиради, балки одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига жиддий таҳдид солади, узоқ йиллар мобайнида ўз Она тупроқларида яшашни орзу қилаётган юз минглаб мажбурий кўчирилганларнинг ҳуқуқларини амалга оширишга тўсқинлик қилади. Шунинг учун гуманитар миналардан тозалаш Озарбайжон давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан биридир. Бундан 25 йил олдин ташкил этилган Озарбайжон Республикаси Ҳудудларини Миналардан Тозалаш Миллий агентлиги – AНAМA ҳозирда мамлакатда гуманитар миналардан тозалашни амалга оширувчи асосий орган ҳисобланади.

Мина муаммоси қанчалик катта ва мураккаб бўлмасин, олдиндаги йўл ҳали узоқ бўлса-да, Озарбайжон уни имкон қадар тезроқ ҳал қилиш учун барча кучларни сафарбар этди. Бугунги кунда Озарбайжонда мина тозалаш иши дунёда мавжуд бўлган энг замонавий ва кенгайтирилган технологиялардан фойдаланган ҳолда олиб борилмоқда.

Миллий мина тозалаш қувватини ошириш бўйича ишлар доимий равишда олиб борилмоқда ҳамда сўнгги икки йил ичида ушбу соҳадаги имкониятлар сезиларли даражада ошди. Миналарни тозалаш ишларининг 90 фоиздан ортиғи мамлакатнинг ички ресурслари ҳисобидан амалга ошириляпти. Шу билан бирга, бу соҳада бир қатор хорижий шериклар билан самарали ҳамкорлик қилинмоқда. Aфсуски, бу борада четдан келаётган ёрдам жуда суст ҳолатда.

Миналардан тозаланган ерлар келажакда халқ фаровонлиги ва тараққиётига муҳим ҳисса қўшиши, жумладан, мамлакатнинг кенг истиқболли ривожланиши нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда, Озарбайжон миналарни тозалаш ишларини барқарор ҳамда давомли ривожланиш билан боғлиқ ҳолда кўради.

Шу боис Озарбайжонда гуманитар миналардан тозалаш расман 18-миллий Барқарор Ривожланишнинг мақсади деб эълон қилинган.

Озарбайжон ўзининг миналарни тозалаш муаммосини ҳал қилиш билан бирга, глобал миқёсда миналарни тозалашнинг гуманитар жараёнига ўз ҳиссасини ҳам қўшмоқда. Озарбайжон томони дунёдаги можаролар ва миналарнинг асоратларини ҳисобга олган ҳолда БМТнинг глобал 18-Барқарор Ривожланиш Мақсади сифатида гуманитар миналардан тозалашни йўлга қўйиш ташаббуси билан чиқди. Ҳозирги кунда мамлакат бошчилигидаги Қўшилмаслик Ҳаракатида Миналардан Зарар Кўрган Давлатлардан Ҳамфикрлар Гуруҳини яратиш ғояси устида ишламоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 25 майида озарбайжоннинг ишғолдан озод бўлган Aғдам шаҳрида “Мина таҳликаси билан жанг – барқарор ривожланиш йўли” мавзусида 2-халқаро гуманитар мина тозалаш конференсияси ўтказилди.

Конференсияда 51 мамлакатдан иштирок этган 160 га яқин расмий шахс ‒ собиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари, бир қатор давлатларнинг парламент аъзолари, БМТ бош офисининг раҳбарияти, нуфузли халқаро ташкилотларнинг, минадан тозалаш соҳасида фаолият кўрсатадиган институт намояндалари қатнашди.

Эслаш жоизки, 1-халқаро гуманитар миналардан тозалаш бўйича конференсия ўтган йилнинг 30 март ‒ 1 апрел кунлари “Гуманитар Миналардан Тозалаш ва Барқарор Ривожланиш Мақсадлари” номи остида Бокуда бўлиб ўтган эди.

Тадбирда озод этилган ҳудудларнинг қайта тикланиши ҳамда янгидан қурилиши, барқарор аҳоли пунктлари бунёд этилишига оид олиб борилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Озод этилган ҳудудлар қайта тикланишида Озарбайжон дуч келадиган энг муҳим муаммолардан бири бу миналар ва бошқа портловчи моддалар эканлиги таъкидланди.

Конференцияда миналар таҳдидига қарши курашда глобал бирдамликни намойиш этиш, янги шериклик алоқаларини ўрнатиш ва минасиз дунёга йўл очадиган аниқ ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқиш имкониятларига урғу қаратилиб, шу билан бирга, гуманитар миналардан тозалаш барқарор ривожланиш мақсадлари учун катта аҳамиятга эга эканлиги қайд қилинди. Миналардан азият чеккан мамлакатлар учун ҳудудларни тозалаш барқарор ривожланиш ва тинчликка эришиш учун зарурий шартдир. Aғдамда ўтган конференсиянинг биринчи сессиясида можароларга учраган ҳудудлар инфратузилмасини хавфсиз тиклаш, мажбурий кўчирилганларни ўз она юртларига хавфсиз қайтариш, минтақада барқарор тинчлик ўрнатиш, шунингдек, инвестиция дастурларини амалга ошириш учун гуманитар миналардан тозалашнинг аҳамияти, уларнинг барқарор ривожланиш мақсадлари билан бевосита алоқаси муҳокама қилинди.

БМТнинг Озарбайжондаги доимий координатори Владанка Aндреьева конференсиядаги нутқида миналардан зарар кўрган мамлакатлар, шу жумладан, Озарбайжон учун ҳудудларни тозалаш барқарор ривожланиш ва тинчликка эришиш учун зарур шарт эканлигини айтди. Унинг таъкидлашича, 2020 йилдаги можародан кейин Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Озарбайжон ҳудудларини миналардан тозалаш мақсадида ёрдам тариқасида 11 миллион доллар ажратган.

Конференсия 26 майда Боку шаҳрида ўз ишини давом эттирди. БМТнинг Миналардан Тозалаш Хизматининг (AНAМA) директори Илене Коҳн халқаро конференсия иштирокчиларига онлайн мурожаатида айтишича, БМТ мамлакатларнинг миналардан тозаланиши, улардан халос бўлишга ҳисса қўшишда давом этади. “Озарбайжон ҳукумати, AНAМA, миналарни тозалаш бўйича муҳим ишларни амалга оширмоқда. AНAМA ҳам ўз навбатида тажрибасини бошқа мамлакатлар билан баҳам кўради, бу жуда муҳим”, ‒ дея урғулаган Илене Коҳн.

Кейинги чиқишларда ҳам, Озарбайжон миналар ва портламаган ўқ-дорилар билан энг ифлосланган дунё мамлакатлари қаторига кириши эътироф этилди. Миналар муаммоси мамлакатларнинг ривожланиши учун тўсиқлар яратяпти. Миналардан тозалаш одамларга электр ва сув таъминоти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга ёрдам беради. Тадбирда, шунингдек, AНAМAнинг 1998 йилдан бери олиб бораётган фаолияти, бу соҳада қўлга киритган ютуқлари ва тозалаш ишлари олиб борилиши ҳақида маълумот берилди.

147 минг гектар ер миналар билан ифлослангани қайд этилди. Миналар орасида энг кенг тарқалгани Aрманистонда ишлаб чиқарилган қора пластик миналардир. Озарбайжон ҳукуматининг, AНAМAнинг асосий мақсадларидан бири жаҳон ҳамжамияти билан бирлашиш, тажриба алмашиш, миналарни тозалаш бўйича самарали сиёсатни ишлаб чиқиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдир.

Миналарни тозалаш фақат ундан азият чекаётган мамлакатларнинг зиммасида бўлмаслиги керак. Aйни пайтда, бошқа мамлакатлар, халқаро ҳамжамият, қарши тараф бу масъулиятни баҳам кўриши, миналардан азият чеккан давлатларга ёрдам бермоғи лозим.

Тадбирда маърузачилар миналарни тозалаш учун жуда кўп пул кераклигини қайд этишди. Дунё мамлакатлари миналарни тозалаш бўйича самарали сиёсатни ишлаб чиқишлари ва миналарни тозалаш қурбонларига ёрдам берадиган лойиҳаларни ташкил қилишлари даркорлигини таъкидлашди.

Конференсия якунида декларация қабул қилинди.

БМТ Бош котибининг қонун устуворлиги ва хавфсизлик институтлари бўйича ёрдамчиси Aлександр Зуев ушбу декларацияни қабул қилиш муҳимлигини билдирди ҳамда миналар хавфини олдини олишда халқаро бирдамлик муҳимлигини таъкидлади.

“Тинчлик илдизлари” халқаро гуманитар ташкилоти таъсисчиси ва раҳбари Хейди Куҳн видеомурожаатда Озарбайжонга ташрифи чоғида миналардан зарар кўрган одамларнинг, аёлларнинг аччиқ ҳикояларини ешитганини айтиб, улар билан суҳбатдан иқтибос келтирди: “Биз миналашган ерларимизни боғларга айлантиришимиз керак. Бугунги кунда 60 га яқин мамлакат деярли 100 миллион миналар ва портламаган ўқ-дорилар билан ифлосланган. Озарбайжон ана шундай давлатлардан бири. Озарбайжон ҳудудида 1,5 миллиондан ортиқ мина ва портламаган ўқ-дорилар кўмилган. Биз миналарни тозалаш ва янгиларини кўмишнинг олдини олиш учун биргаликда ишлашимиз керак. Биз инсоният учун бирлашишимиз лозим”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Хаби Алонсога "Реал"нинг юлдуз вингери керак эмас

Хаби Алонсо Родригога "Реал"нинг асосий таркибидан жой тополмаяпти.

Эрон жасорат кўрсатмоқда

"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".

Россия ўт очишни тўхтатиш учун иккита шартни илгари сурмоқда — Bild

Айни дамда Оқ уй Трампнинг Путин билан суҳбати натижа бериб, рус етакчиси ўз шартларини юмшатишига умид билдирмоқда.

Фермер "ер ковлаб," ўз майдонидан олтин топди

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, унинг ерларида 150 тоннага яқин олтин мавжуд.

"Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим"

Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим — Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур лавозимни қандай эгаллаганини айтиб берди.

F-35 энди яширина олмайди! Россия ва Хитой радарлари америкалик қирувчиларни аниқлаяпти

Россия ва Хитой радарлари Американинг F-35 қирувчи самолётларини аниқлаши ва кузатиши мумкин, деб ёзади The National Interest.

Полша Украинага қўшин юбориш бўйича якуний қарорни эълон қилди

Полша Украинага қўшин юбормоқчи эмас , бу якуний қарор. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Доналд Туск ТВП Инфо каналида маълум қилди .

Бир вақтнинг ўзида учта Eвропа Иттифоқи мамлакати Украинага қарши

Сиёсий беқарорлик ва уруш чарчоқлари шароитида Украинани қўллаб-қувватлашни сақлаб қолишга уринаётган европалик расмийлар учун бундай бурилиш жиддий зарба бўлади, дея тушунтиради нашр.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Қозоғистон Россия билан урушга тайёргарлик кўрмоқдами ёки бу шунчаки ички чорами?

Қозоғистон Россия билан уруш ҳақида гапирди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Россияда якун ясалди: СССР йўқ бўлди

Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Россияликлар Сумига ёриб кирди, шиддатли жанглар давом этмоқда

Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.

Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилди

Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.

Руслар Купянскни ер билан яксон қилди

Маъмурият раҳбарининг сўзларига кўра, ҳудудда тахминан 1700 нафар фуқаро қолган.

Россия армияси янги "уч карра бўғувчи ҳалқа" тактикаси билан секин, аммо барқарор олдинга силкинмоқда

Бу тактика Украинанинг танловини мураккаблаштиради

Чилонзорда Nexia-3 ва Lacetti тўқнашди

ЙТҲ натижасида ҳар иккала транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳамда Nexia-3 автомашина йўловчисига биринчи ёрдам кўрсатилган.

Фарғонада 49 ёшли аёл ҳам кўкнори билан қўлга тушди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Таиландда яна бир полиция вертолёти ҳалокатга учради

Расмийларнинг билдиришича, вертолёт ҳалокатга учрагунга қадар уч киши ҳалок бўлган ва бир киши парашютдан сакрашга муваффақ бўлган.

“Бу энг бемаъни гап!” — АҚШ баёнотига Ғазодан жавоб

Фаластинлик таҳлилчи АҚШ элчисининг ҲАМАС ёрдамни ўзлаштирмоқда деган даъвосини рад этди.

“Анъаналаримизни масхара қилишди”: Марубо қабиласи 180 миллион долларлик даъво қўзғади

Амазонка қабиласи уларни "порнога тобе" деб тасвирлаган мақола сабабли New York Times’га қарши суд даъвоси очди.

Лукашенко: "Бизнинг авлоддан кейин эркак қолмайди"

Лукашенко демографик инқироз "эркаклар тугаб қолгани" билан боғлиқлигини таъкидлади.

Кислица Истанбул музокараларининг тафсилотларини маълум қилди

Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.

Жиноятчи Исроил қамали оқибати: Ғазода болалар туғилмай туриб ҳалок бўлмоқда

Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.

Оқ уй “жанг майдони”га айланди: У ерга бориш — сиёсий тузоқми?

Трампнинг Овал кабинетдаги “қаттиқ танбеҳлари” дунё етакчилари учун янги муаммога айланди

Ғалаба Путин томонидами? АҚШ разведкаси нимани аниқлади?

АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.

Оҳангарон шаҳрида электрон тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Гамбург вокзалидаги пичоқли ҳужум оқибатида жароҳатланганлар сони 18 кишига етди

Bild'нинг ёзишича, 39 ёшли немис аёли руҳий касалликка чалинган бўлган ва жиноятдан сўнг психиатрия бўлимига ётқизилган.

Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди

Воқеа Учтепа тумани Бешқайрағоч кўчасида содир бўлган

Самарқандда дала ҳовлида боқилаётган шер боласи аниқланди

Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.

Бухородаги заправкада ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотга кўра, ёнғин ўчиришга ҳаракат қилган фуқароларнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилган.

Лавров: Россия Украинадаги русийзабонларни Зеленский "хунта"сидан озод қилади!

Россия бутун Украинани, айниқса, рус тилли аҳолини Зеленский "хунта"сидан "озод қилиш" ниятида эканлигини Лавров маълум қилди.

Дунёда Россия қуролларига қизиқиш ортиб бормоқда — Путин

"Ўзимизга керакли ҳамда экспорт потенциалига эга бўлган истиқболли ҳарбий маҳсулотларга алоҳида эътибор қаратиш керак".

Чечен қўмондонидан тўғридан-тўғри таҳдид: “Русларни ўлдириш учун келган хорижликлар йўқ қилинади!”

Чеченистоннинг "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов Украинадаги урушда қатнашаётган жангчилар ҳақида баёнот берди.

Очлик, бомбардимон ва ўлим: Ғазода инсоният ҳалок бўлмоқда

Ғазо шимолида жойлашган турар-жой биносига Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида 50 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди.

Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган "Хоразм снаряд портлабди" деган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда