Ер юзида қарийб 40 миллион кишининг Ойда ер участкаси бор. Шундан 20 минг нафари россияликлардир деб маълум қилаяпти Ойдаги ерни ҳам сотаётган кўчмас мулк олди-сотдиси билан шуғулланувчи НДВ-Супермаркет недвижимости компанияси. Бу ҳақда Зарафшон нашри хабар бераяпти.
Ушбу компания берган маълумотларга кўра харидорларга таклиф этилаётган энг кичик Ой участкаси 1 акр, 40 сотихни ташкил этади. Ана шу участкани нархи 3 минг рублни ташкил этади. Шунда ҳар кв.м. ҳудудни нархи 0.75 рублга тўғри келади. Компания Россияда ҳамма тегишли ҳужжатларни олган ҳолда қонуний фаолият юритади.
Ойдаги ҳудудлар унинг Ердан кўринаётган томонидан сотилмоқда. Компания ҳудуднинг эгалиги ҳақида махсус сертификат бермоқда. Шунингдек Ойдан участка сотиб олганлар ўз ҳудудларини бемалол махсус ускуналар билан томоша қилсалар бўлади.
Компания томонидан берилаётган сертификатларда Ойдан берилаётган ҳудудни гаровга қўйиб бўлмаслиги, солиққа тортилмаслиги қайд этилган.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.