Фуқаролик ишлари бўйича судларнинг ижро ҳужжатларига асосан қарздор Н.Г.дан собиқ турмуш ўртоқлари ундирувчилар М.Д ва Ж.Э.ларнинг фойдасига тарбиясидаги жами 3 нафар фарзанднинг таъминоти учун улар вояга етгунига қадар алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Қораўзак туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, бўлим давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 421-моддасига асосан, қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиш ҳуқуқига нисбатан чеклов ўрнатилган.
Бу орада фуқаро Н.Г.нинг Қозоғистонга бориш учун яхши имконияти бўлган, бироқ кетиш учун унга тақиқ борлиги режаларининг амалга ошишига тўсиқ бўлиб турган.
Шунда у Бюронинг Қораўзак туман бўлимига келиб, чет элга чиқишга зарурати борлигини билдирган.
Бўлим давлат ижрочилари унга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сонли қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари ҳақида тушунтириш берган.
Қарздор ота ушбу қарор талабларига асосан ўзи томонидан келгусида тўланиши лозим бўлган 5 йиллик алимент пулларини олдиндан тўлаш истагини билдириб, ҳисоблаб чиқилган 132 миллион 95 минг сўм алимент пулларини собиқ турмуш ўртоғи Ж.Э.нинг банк пластик картасига ҳамда 99 миллион 75 сўмни яна бир собиқ хотини М.Д.нинг банк пластик картасига ўтказиб берган.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.