2025 йил 25 ноябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида “World Music” (“Әлем Әуені”) Халқаро санъат фестивали доирасида Санъат музейининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Астана шаҳри Аккимати ҳамда Туркий маданият ва мерос фонди ҳамкорлигида ташкил этилди.
Маросим давомида туркий халқларнинг бой мусиқий ва бадиий меросини акс эттирувчи экспонатлар, интерактив зоналар ҳамда нодир тўпламлар илк бор жамоатчиликка намойиш этилди.
Очилиш доирасида дунёга машҳур усталар томонидан яратилган мусиқий асбобларнинг тантанали топшириш маросими ҳам ўтказилди. Асрлар давомида шаклланган анъаналар ва замонавий маҳорат уйғунлигида яратилган ушбу асбоблар туркий мусиқий маданиятнинг бойлиги ва ранг-баранглигини юксак даражада намойиш этувчи санъат асарлари сифатида эътироф этилди.
Тадбир “Туркий мусиқий асбоблар кўргазмаси”нинг очилиши билан давом этди. Кўргазмада намойиш этилган экспонатлар туркий халқлар мусиқий асбобларининг яратилишига оид тарихий, этнографик ва эстетик маълумотлар билан бойитилди. Бу эса ташриф буюрувчиларга мазкур маданий мерос ҳақида илмий ҳамда визуал тасаввур олиш имконини берди.
Кун дастуридан туркий дунёнинг етук усталари томонидан ўтказилган маҳорат дарслари ҳам ўрин олди. Ушбу машғулотларда иштирокчилар асбоб ясаиш сирларидан тортиб, ижрочилик хусусиятлари ва анъанавий техникаларни сақлаш бўйича амалий билимларга эга бўлдилар.
Тадбир Туркий маданият ва мерос фондининг туркий мусиқий меросни асраш ва тарғиб қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларига яна бир муҳим ҳисса бўлиб қўшилди ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан самарали ҳамкорликнинг ёрқин ифодаси сифатида баҳоланди.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
ЕИ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас ҳам фаолларга муносабатни “камситувчи ва мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат” деб баҳолади
19 май куни Киев ҳам Россияни радиоэлектрон кураш воситалари ёрдамида Украина Қуролли Кучларининг дронларини Болтиқбўйи мамлакатларига қасддан йўналтираётганликда айблаган эди.
Федерал прокуратура хитойлик 55 ва 52 ёшли Германия фуқароси бўлган эр-хотинни Хитой разведкаси топшириғи билан немис университетлари ходимлари билан алоқа ўрнатганликда айбламоқда.
Америка оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Исроил разведка хизмати — Моссад Эронда ҳокимиятга мамлакатнинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодни қайтаришга умид қилган.
12-20 май кунлари бўлиб ўтаётган 79-Канн халқаро кинофестивали Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон 25 фоизли Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди.
Истанбул бугунги кунда юксак даражадаги маданият ва санъат маркази сифатида эътироф этилмоқда. Шаҳар 41 та конгресс маркази, 225 та санъат галереяси ҳамда 27 та олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ранг-баранг дизайн дастурларини ўз ичига олган кенг инфратузилмага эга бўлиб, ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ халқаро санъат ва дизайн тадбирлари ўтказилади.
Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова бундай нуфузли форумнинг Бокуда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ушбу форум ҳукуматлар, олимлар, меъморлар, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирувчи муҳим глобал майдон ҳисобланади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати билан давлат корхоналарида самарали бошқарувни йўлга қўйиш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлайдиган кучли ва барқарор бизнесларни шакллантириш ҳамда маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилаётганидан фахрланади.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас АҚШ, Хитой ва Россия Европани заифлаштиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.
Москва ва Москва вилояти бир йилдан ортиқ вақт ичидаги энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 17 киши турли даражада жароҳат олди.