Остона шаҳрининг янги мери этиб Женис Қосимбек тайинланди
У уч йилдан ортиқ пойтахт мери лавозимида ишлаб келган Олтой Кулгиновни алмаштирди.
Женис Қосимбек Жамбил вилоятидан, у 47 ёшда, оилали, тўрт фарзанди бор.
Икки олий маълумотга эга: архитектор-дизайнер ва иқтисодчи.
У Транспорт ва коммуникациялар вазирлигини, кейин Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигини, уч йил давомида Қарағанда вилоятини бошқарган. У КМГ, КТЖ ва Байтерек миллий холдингида директорлар кенгаши аъзоси бўлган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).