Осиё кубоги. Эрон Сурияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

Осиё кубоги. Эрон Сурияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

Осиё кубогининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган учинчи ўйин пенальтилар сериясигача етиб борди.

Эрон Сурия устидан осон ғалаба қозониши кутилганди, аммо форслар катта машаққат чекишга тўғри келди. Учрашувнинг 34-дақиқасида Меҳди Таримий пенальтидан ҳисобни очган бўлса, сурияликлар 63-дақиқада Умар Ҳарбин томонидан 11 метрли зарбадан урилган гол эвазига мувозанатни тиклашди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар бошланганда эса Таримий майдондан четлатилди. Эрон қўшимча бўлимларда кўпроқ ҳимояланишига тўғри келди.

Пенальтилар сериясида эса Алиризо Бейранванд битта зарбани қайтарди. Шунинг учун Эроннинг ғалабаси учун етарли бўлди — 4:2.

Осиё кубоги, 1/8 финал
ЭРОН - СУРИЯ - 1:1
Асосий вақт - 1:1. Қўшимча бўлимлар - 0:0. Пенальтилар серияси - 4:2
Голлар: Меҳди Таримий (34-пенальти) — Умар Ҳарбин (63-пенальти)
Четлатиш: Меҳди Таримий (90+1)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!