Осиё Чемпионлар лигаси юртимизда трансляция қилинади!

Осиё Чемпионлар лигаси юртимизда трансляция қилинади!

Бугундан Осиё Чемпионлар лигасида гуруҳ босиқичининг 1-тур ўйинлари старт олади.

18 сентябрь куни биратўла 3 нафар ўзбек клуби мусобақадаги ўз юришини бошлайди. Тошкент вақти билан 21:00 да "Ал-Файсалий" – "Насаф" ва "Ал-Иттиҳод" – ОКМК баҳслари старт олса, 23:00 да "Ал-Ҳилол" "Навбаҳор"ни меҳмон қилади.

Спорт телеканалининг телеграм-канали 21:00 да старт оладиган 2 баҳсдан бирини танлаш ҳақида сўровнома жойлади. Катта эҳтимол билан МТРК трансляция ҳуқуқини харид қилган. Бу борада расмий эълон ҳозирча берилмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!