Оролнинг қуриган тубида чорвачилик қилса бўладими?

A A A
Оролнинг қуриган тубида чорвачилик қилса бўладими?

Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, Қорақалпоқ давлат университети профессори Мақсуд Ибрагимов бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар Орол денгизининг Мўйноқ туманига қарашли суви қуриган майдонларида биологик ресурсларини ўрганиб, у ерларда чорвачиликни йўлга қўйишни таклиф қилмоқда. 

Олимлар томонидан Мўйноқ туманига қарашли денгизнинг суви қуриган майдонларида 1000-2000 бош қўйга мўлжалланган қоракўлчилик тажриба фермер хўжалигини ташкил қилиш бўйича мутасадди органларга тавсиялар берилган.

– Орол денгизининг қуриган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш зарур, – дейди профессор М.Ибрагимов. – Бунда асосий масала суви қуриган майдонларда табиий ҳолда ва ўсимликларни экиб кўпайтириш орқали чўл ўсимликлар қопламини ташкил қилишдир. Шундай қилганда икки масала ўз ечимини топади: биринчидан, чўл ўсимликлар билан қопланганда денгизнинг суви қуриган майдонларида қумларнинг кўчиши, чанг-тўзонлар дефиляцияси камаяди, флора ва фаунанинг ривожланишига, денгиз тубида тўпроқ ҳосил бўлиш жараёнига ва Оролбўйи минтақасининг экологик шароитига ижобий таъсир кўрсатади. Иккинчидан, минтақада чорва моллари учун янгидан яйлов майдонлари кўпаяди.

Қорақалпоғистон Республикаси давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси маълумотларига кўра, 1989 йилдан Қорақалпоғистон давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси ва хорижий давлатлар ҳамкорлик ташкилотлари томонидан денгиз суви қуриган майдонларга чўлга чидамли ўсимликлар (саксовул, черкез, қандим ва б.) экиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда жами 418 минг 287 гектар майдонга чўл ўсимликлари экилган. Жумладан, 294 минг 700 гектарга ўсимликлар уруғи сепилган, 59 минг 745 гектарга кўчат услубида экилган. 63 минг 842 гектар ерга ўсимликларни табиий униб чиқишига ёрдам бериш ишлари олиб борилган. Экилган майдонларнинг асосий қисмини саксовул, черкез, қандим ўсимликлари эгаллайди.

Денгизнинг қуриган тубига экилиб келинаётган қора саксовул ўсимлиги шўрадошлар оиласига мансуб бўлиб, бўйи 5 метргача ўсади. Бу ўсимлик тақир, чорлиқум шўрхок ерларда яхши ўсади. У Устюртда кўп тарқалган. Қора саксовулни кўклигида моллар яхши емайди. Уни кузда ва қишда юмшаган шохлари ва баргларини истеъмол қилади.

Шундай ўсимликлардан бири черкез Орол денгизининг қуриган тубига уруғидан экиб кўпайтирилмоқда. Бу ўсимлик март-апрель ойларида униб чиқа бошлайди. Июнь-июль ойида гуллайди.

Қандим ўсимлиги молларнинг севиб ейдиган ўсимликларидан биридир. Унинг уруғи жуда секин унади. Апрель-май ойларида гуллайди. Меваси июнь ойида пишади.

Мол учун озуқа саналадиган мана шу ўсимликлар Оролнинг қуриган тубида кўпаймоқда.

– Экилган майдонларнинг биоэкологик ҳолатини ўрганиш бўйича олиб борилган кузатишларга асосланиб, чорва моллари учун яйлов сифатида фойдаланиш мумкинлигини англадик, – дейди олим Пўлат Халмуратов. – Ҳисоб-китобларга қараганда, ҳозирда экилган майдонларда 1 миллионга яқин қоракўл қўйларини боқиш имконияти мавжуд.

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларининг чўл ҳудудларида яйлов озуқабоп ўсимликларини экиб кўпайтириш ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилган, – дейди Қорақалпоқ давлат университети Табиатшунослик факультети декани Адилбай Есимбетов. – Бу қарор денгизнинг қуриган майдонларидан чорва моллари учун яйлов сифатида фойдаланишга имконият яратади.

Аввал ЎзАда хабар қилинганидек, Қорақалпоқ давлат университетининг докторант олими Махмуд Алламуратов томонидан Оролнинг тубида пайдо бўлган тузли қумларни қимёвий усулда қотириш усули ихтиро қилинган эди.

Олимларнинг фикрича, денгизнинг қуриган майдонларида чўл ўсимликларининг экма плантацияларини яратиш ва қумларни қимёвий усулда қотириш ишларини олиб бориш орқали минтақада экологик муҳитнинг барқарорлашига эришиш мумкин ва чорва моллари учун янгидан яйловлар пайдо бўлади. Бунинг натижасида минтақада экологик ва ижтимоий-иқтисодий барқарорлик таъминланади.

Ўтган ҳафтада Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларига ёпирилган тузли бўроннинг Орол денгизининг қуриган тубидан кўтарилганлиги айтилмоқда.

Илмий манбалардан маълум бўлишича, денгиз суви қуриган тубида Оролбўйи, Устюрт платоси, Қорақум ва Қизилқум чўллари минтақаларида чўлланиш жараёни тезлашган. Денгиз 1986 йилдан бошлаб сув ҳажми кескин камайиб катта денгиз ва кичик денгиз бўлиб бўлиниб кетган. Ҳозирда катта денгизнинг сув сатҳи 3,40 метр, сув юзаси 13,47 квадрат километр, сув ҳажми 81,35 куб километр, сувнинг минерализацияланиш даражаси эса 152 л/гни ташкил қилади.

Орол денгизининг қуриган туби қарийб 4 млн гектарни ташкил қилиб, шундан 1,3 млн гектардан ортиғи Ўзбекистон ҳудудига тўғри келади.

ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Чечен қўмондонидан тўғридан-тўғри таҳдид: “Русларни ўлдириш учун келган хорижликлар йўқ қилинади!”

Чеченистоннинг "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов Украинадаги урушда қатнашаётган жангчилар ҳақида баёнот берди.

Эрон жасорат кўрсатмоқда

"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".

Россияда якун ясалди: СССР йўқ бўлди

Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Фермер "ер ковлаб," ўз майдонидан олтин топди

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, унинг ерларида 150 тоннага яқин олтин мавжуд.

Лавров "Бундай сўзларни айтиш учун сурбет одам бўлиш керак”

Жумладан, ГФРнинг янги канцлери жаноб Мерцнинг Германия яна Европага раҳбарлик қилиш вақти келгани ҳақидаги нутқи.

F-35 энди яширина олмайди! Россия ва Хитой радарлари америкалик қирувчиларни аниқлаяпти

Россия ва Хитой радарлари Американинг F-35 қирувчи самолётларини аниқлаши ва кузатиши мумкин, деб ёзади The National Interest.

Полша Украинага қўшин юбориш бўйича якуний қарорни эълон қилди

Полша Украинага қўшин юбормоқчи эмас , бу якуний қарор. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Доналд Туск ТВП Инфо каналида маълум қилди .

ХХР Данияга Россия билан ҳамкорликни тўхтатиш чақириғига "шапалоқ" билан жавоб қайтарди

Хитой Халқ Республикаси Россия билан ҳамкорликдан воз кечиш чақириғига жавобан Данияга "дипломатик шапалоқ" туширди.

Руслар Купянскни ер билан яксон қилди

Маъмурият раҳбарининг сўзларига кўра, ҳудудда тахминан 1700 нафар фуқаро қолган.

Медведевнинг хаёллари

Медведев Украина харитасини намойиш қилди.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Исроил Германия канцлерининг танқидига жавоб қайтарди

Шу билан бирга, элчи Фаластин давлатини тан олишга тайёрланаётган Франция, Малта ва Испанияни кескин танқид қилди.

"Реал"да Модричдан кейин ўнинчи рақамда ким ўйнаши аниқ бўлди

Мадриднинг "Реал" клубида Лука Модрич кетганидан кейин 10-рақамда ким ҳаракат қилиши маълум бўлди.

Исроилга зарба: Ирландия биринчи бўлиб савдони тўхтатади!

Ирландия Европа Иттифоқига аъзо давлатлар орасида биринчи бўлиб, босиб олинган Фаластин ҳудудларида фаолият юритаётган Исроил компаниялари билан савдони тақиқловчи қонун лойиҳасини расман ишлаб чиқишни бошлайди.

Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 48-умумтаълим мактабида содир бўлган.

Путин гаплашаётган одамларини ҳурмат қилишни бошлаши керак — Зеленский

Ҳозирча у фақат дипломатия ва дипломатлар билан ўйин ўйнамоқда, — дея фикр билдирди Зеленский ўзининг кечки видеомурожаатида.

SWS3 — Хитойнинг дронларга қарши қўрқинчли жавоби

Хитой дронларга қарши янги зенит-ракета-тўп мажмуасини яратди.

Асирликда ҳалок бўлган 200 нафар аскар: жонлар ҳисобидаги уруш ҳақиқати

Уруш бошланганидан бери Россия асирлигидаги 200 дан ортиқ украиналик аскар ҳалок бўлди.

АҚШнинг режаси бор, аммо у ҳеч кимга маъқул келмаяпти

АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.

Тошкент шаҳрида 800 нафар фуқаро уй оламан деб 200 млрд сўмдан ортиқ пулларидан айрилди

Мазкур жиноят иши доирасида 800 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 209 млрд. 263 млн. сўм зарар аниқланган.

Ливерпулда автомобил одамларни босиб кетиши оқибатида 27 киши жароҳатланди

Маҳаллий ҳокимият расмийларининг хабар беришича, қолган жабрланганларга ҳодиса жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ичидаги 19 ёшли ҳайдовчиси билан ёниб кетди

Қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб борган, ёнғин қутқарувчилар ва фуқаролар томонидан ўчирилган.

22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга жўнатмоқчи бўлган аёл ушланди

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан “одам савдоси” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Россиянинг Воронеж шаҳрида бир талаба хонадошини гигиенага риоясизлиги сабабли ўлдирди

Навбатдаги жанжалдан сўнг сабр-тоқат косаси тўлган йигит пичоқ олиб, Максимнинг томоғини кесган.

Украина Patriot зенит-ракета мажмуаларининг танқислигини бошдан кечирмоқда — Тhe Washington Post

Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.

"Куч ишлатилмаса, Путин ечим изламайди"

Россиянинг Украинада урушни тўхтатиш истагини билдирувчи белгилар йўқ.

Медведевнинг режаси Россияга 50 миллион аскарга тушади

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.

"Ҳаққоний ваъда"га тайёрмиз – Эрон Исроилни огоҳлантирди

"Исроилда жиноятчилар ва аҳмоқлар ҳокимият тепасида тургани сабабли ҳар қандай хато юз бериши мумкин".

Макрон: Трамп Путиннинг унга ёлғон гапиргани англади

"АҚШ президенти Доналд Трамп Россия диктатори Владимир Путиннинг тинчликка тайёрлик ҳақидаги сўзлари ёлғон эканини тушуниб етди".

Хитой жанубида кучли ёмғир ёғди, қурбонлар бор

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, 2025 йил бошидан бери энг кучли ёмғир 27-29 май кунлари Хитой жанубида бўлади. Табиий офатлар хавфи ортади.

Россия армияси Украинага тунги ҳужумда 350 дан ортиқ дрондан фойдаланди

Маълум қилинишича, Украина ҳаво мудофааси барча 9 та Х-101 ракетасини уриб туширган ҳамда 288 та дронни йўқ қилган.

“Қамчиқ"да хандаққа тушиб кетган юк машинаси олиб чиқилди

Хабарга асосан, қутқарув отряди айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида юк автомашинаси хандақдан олиб чиқилган.

Макрон рафиқасидан тарсаки еди

Франциянинг BFM RMC нашрининг ёзишича, Елисей саройи бу видео ҳақиқий эканини тасдиқлаган.

Сирдарёда уч киши қудуқдаги газдан заҳарланиб ҳалок бўлди

Яна икки киши ҳушини йўқотган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётқизилган.

Исроил Ғазо секторига барча мунтазам ҳарбий бригадаларини киритди

Аввалроқ Исроил расмийлари ХАМАС маҳбуслар масаласида келишувга эришиб, қуролсизлантирилгунига қадар ЦАХАЛ ҳужумларини давом эттиришини билдирган эди.

Исроилнинг Ғазодаги мактабга ҳужумида 20 киши ҳалок бўлди

Сўнгги маэълумотларга кўра, ЦАХАЛ барча оддий пиёда ва зирҳли бригадаларини Ғазога киритган.

Исроилнинг Ғазодаги мактабга ҳужумида 20 киши ҳалок бўлди

Сўнгги маэълумотларга кўра, ЦАХАЛ барча оддий пиёда ва зирҳли бригадаларини Ғазога киритган.

Трамп Украинани иккинчи Афғонистонга айлантирмоқчими?

Бу АҚШ президентининг Украинани қўллаб-қувватлашдан бош тортиши ҳақидаги экспертларнинг фикри.

Газли ичимлик оқибати: эркакдан 35 та тош олиб ташланди!

Кунига уч литргача Coca-Cola ичадиган эркакнинг пешоб қопчасидан 35 дона тош олиб ташланди.

Медведевнинг хаёллари

Медведев Украина харитасини намойиш қилди.

Хитой Россияни қуроллантирмоқда

Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.

Тошкентда кучли шамол оқибатида дарахт босиб қолган одам ҳалок бўлди

Иккинчи фуқарога бош мия жароҳати сабабли жарроҳлик амалиёти ўтказилган, у ҳозирда оғир ҳолатда реанимация бўлимида даволанмоқда.

Россия бутун Украина бўйлаб кенг кўламли комбинацияланган зарбалар берди — ОАВ

Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.

Чилонзорда Nexia-3 ва Lacetti тўқнашди

ЙТҲ натижасида ҳар иккала транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳамда Nexia-3 автомашина йўловчисига биринчи ёрдам кўрсатилган.

Фарғонада 49 ёшли аёл ҳам кўкнори билан қўлга тушди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Таиландда яна бир полиция вертолёти ҳалокатга учради

Расмийларнинг билдиришича, вертолёт ҳалокатга учрагунга қадар уч киши ҳалок бўлган ва бир киши парашютдан сакрашга муваффақ бўлган.

“Бу энг бемаъни гап!” — АҚШ баёнотига Ғазодан жавоб

Фаластинлик таҳлилчи АҚШ элчисининг ҲАМАС ёрдамни ўзлаштирмоқда деган даъвосини рад этди.

“Анъаналаримизни масхара қилишди”: Марубо қабиласи 180 миллион долларлик даъво қўзғади

Амазонка қабиласи уларни "порнога тобе" деб тасвирлаган мақола сабабли New York Times’га қарши суд даъвоси очди.

Лукашенко: "Бизнинг авлоддан кейин эркак қолмайди"

Лукашенко демографик инқироз "эркаклар тугаб қолгани" билан боғлиқлигини таъкидлади.

Кислица Истанбул музокараларининг тафсилотларини маълум қилди

Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.

Жиноятчи Исроил қамали оқибати: Ғазода болалар туғилмай туриб ҳалок бўлмоқда

Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.

Россияликлар Сумига ёриб кирди, шиддатли жанглар давом этмоқда

Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.

Оқ уй “жанг майдони”га айланди: У ерга бориш — сиёсий тузоқми?

Трампнинг Овал кабинетдаги “қаттиқ танбеҳлари” дунё етакчилари учун янги муаммога айланди

Ғалаба Путин томонидами? АҚШ разведкаси нимани аниқлади?

АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.

Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилди

Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.

Оҳангарон шаҳрида электрон тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.