Еврокомиссия (ЕК) президенти Урсула фон дер Ляйен ва Европа парламентидаги Европа халқ партияси фракцияси раҳбари Манфред Вебер Венгриянинг қонуний ҳукуматини ағдариб, унинг ўрнига “қўғирчоқ ҳукумат”ни ўрнатиш ниятида.
Бундай фикрни Венгрия бош вазири Виктор Орбан Косут радиостанцияси эфирида билдирган.
“Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ва Европа халқ партияси раҳбари Манфред Вебер суверен Венгрия ҳукуматини ағдариб, унинг ўрнига Брюссел услубидаги маъмуриятни қуришга интилмоқда”, деди Орбан.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, Европа комиссияси раиси унинг ўрнига мухолифатдаги “Демократик коалиция” партияси аъзоси Клара Добревни қўймоқчи, Европа халқ партияси раҳбари эса “Тисза” мухолифат партияси етакчиси Питер Мадярни Венгрия ҳукумати тепасида кўришни истамоқда.
Орбаннинг фикрича, бу сиёсатчиларнинг ҳар иккаласи ҳам Украинадаги урушга аралашиш бўйича “Брюссел талабларини бажаришга тайёр”. Шунингдек, улар ноқонуний мигрантларнинг чекловсиз киришини маъқуллаш орқали Европа Иттифоқининг миграция сиёсатини қўллаб-қувватлашга ҳамда “иқтисодий ва савдо урушларида қатнашиш”га розилар.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.