Тошкентда таниқли фотограф Эрнест Куртвалиевнинг "Орамиздаги қаҳрамонлар" фотокўргазмаси ўз ишини бошлади.
Кўргазмадан оғир шароитларга қарамасдан, ўз ишига содиқ қолаётган ва фидоийлик кўрсатаётган шахсларнинг 40 та суратлари ўрин олган. Фотограф Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, Наманган вилоятидаги Мингбулоқ кони, Қашқадарё нефт-газ конлари, Қорақалпоғистондаги Тебинбулоқ темир конлари, Орол денгизи шельфидаги бурғулаш қурилмалари каби объектларда меҳнат қилаётган қаҳрамон инсонларни ўз камерасига муҳрлади.
"Бундай кўргазма Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилмоқда, – деди Тасвирий санъат галереяси директори Камола Оқилова. – Мақсад ўта қийин, оғир шароитларда машаққат чекиб меҳнат қилаётган ҳамюртларимизнинг фидоийлигини кўрсатиш. Улар том маънода бошқаларга ҳар томонлама ўрнак бўла олишади. Бугунги кўргазмада фотограф Эрнест Куртвалиевнинг фидоий меҳнатлари билан намуна бўла оладиган қаҳрамонлар акс этган энг сара суратлари жойлаштирилган".
"Улар ҳам бизга ўхшаш оддий одамлар, лекин иш фаолияти бизникидан анча оғирроқ, – деди Куртвалиев. – Энг муҳими, қийин, кўп меҳнат талаб қиладиган, босим катта бўлган ишларни ўзлари ихтиёрий танлашган ва жонкуярлик билан ишлаб келишмоқда. Айнан шунинг учун ҳам улар орамиздаги қаҳрамонлардир".
Тошкентдаги мазкур фотокўргазма 19 майдан 29 майгача давом этади.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.