Оқордада Қозоғистон ва Сингапур президентлари музокара ўтказди

Оқордада Қозоғистон ва Сингапур президентлари музокара ўтказди

"Сингапур президентининг Марказий Осиёга илк ташрифи Қозоғистонга бўлгани биз учун катта шарафдир. Сизнинг мамлакатимизга ташрифингиз тарихий воқеадир", - деди Тоқаев.

Сингапурнинг Қозоғистон иқтисодиётига киритган сармояларининг умумий ҳажми 1,4 миллиард доллардан ошди.

"Биз кўриб турибмизки, аслида сизнинг мамлакатингиз минтақавий етакчи ҳисобланади. Бу биз учун жуда муҳим ва биз узоқ йиллар давомида жуда яхши муносабатларни сақлаб келмоқдамиз", - деди Сингапур президенти.

Томонлар хизматлар савдоси ва инвестициялар тўғрисидаги битимни ҳамда бир қатор бошқа ҳужжатларни имзоладилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!