Олмазор тумани ҳокими лавозимидан озод қилинди

Олмазор тумани ҳокими лавозимидан озод қилинди

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашининг қарори билан шу кунгача Тошкент шаҳар Олмазор туман ҳокими лавозимида фаолият юритган Раҳмонов Бахтиёр Султонович эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. 

Унинг ўрнига ушбу лавозимга Муллажанов Абдумажид Файзуллаевич тайинланди. 

Абдумажид Муллажанов 1970 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.  Кўп йиллар давомида қатор раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият юритган.

2019 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар Олмазор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!