Олий таълимга қабул – кимлар қандай имтиёзга эга?

A A A
Олий таълимга қабул – кимлар қандай имтиёзга эга?

Қонунчилик таҳлил қилинганида ОТМга кириш учун 20 дан ортиқ тоифадаги абитуриентлар учун турли кўринишдаги имтиёзлар мавжудлиги аниқланди. Уларнинг орасида қўшиқчидан ҳарбийгача тоифалар мавжуд.

1. Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари
Бунда тавсиянома икки кўринишда берилади:
1) ҳарбий ва илмий фаолиятида маълум натижаларга эришган офицерлар, сержантлар ва контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва Миллий гвардия ходимлари фарзандларига – бунда тавсиянома алоҳида 5 фоизли квота асосида танловда қатнашиш учун берилади.
2) ҳарбий мажбуриятни бажаришда ҳалок бўлган ёки ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандларига – тавсиянома тестда қатнашмасдан грант асосида ўқишга қабул қилиш учун берилади.

Ҳар икки ҳолатда ҳам тавсиянома битта ОТМга бир марта кириш учун 3 йилга берилади.

2. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари

  • спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида охирги 4 йилда, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги 1 йилда ғолиб ва совриндор (1 – 3 ўрин) бўлган мактаб, коллеж, техникум, академик лицей битирувчилари жисмоний тарбия ва спорт йўналишларига имтиҳонсиз грант асосида қабул қилинади;
  • мусиқа, рақс, театр, фольклор, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларидаги республика (1-ўрин) ва халқаро танловларда (1 – 3-ўринлар) ғолиб бўлган битирувчиларга ижодий имтиҳонда энг юқори балл белгиланган фандан озод қилинади;
  • республика (1-ўрин) ва халқаро (1–5-ўринлар) шахмат ва шашка турнирлари ғолиби бўлган битирувчилар педагогик кадр тайёрлайдиган ОТМларга имтиҳонсиз грант асосида қабул қилинади.

Халқаро чемпионатлар ғолибларига берилган имтиёз 3 йил, республика даражасидаги ғолибларга берилган имтиёз 1 йил амал қилади.

Фан (тарих, математика, кимё ва ҳ.з.) олимпиадаларининг республика босқичида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчиларга ихтисослик фани бўйича имтиҳонда максимал балл берилади (3 йил амал қилади).

3. Зулфия номидаги Давлат мукофотилауреати ҳамда “Мард ўғлон” давлат мукофоти ғолиби бўлган битирувчилар кириш имтиҳонларисиз грант асосида ўқишга қабул қилинади.

5. Қуйидаги танлов ғолиблари мос таълим йўналишларига имтиҳонсиз грант асосида ўқишга қабул қилинади:

  • “Тарбиячи” республика танлови ғолиби;
  • “Ҳамшира” республика танлови ғолиби;
  • “Ниҳол” мукофоти совриндори.

6. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси томонидан берилган тавсиянома эгалари.
Тавсияномалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимидаги сардорларга, бошланғич ташкилотлардаги йўналиш етакчиларига, икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидойи ёшларга берилади.
Тавсияномага эга ёшлар доимий яшаш жойидаги ОТМнинг педагогика таълим йўналишларига имтиҳонсиз грантлар асосида қабул қилинади.

7. Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар
“Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари, SOS – болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар (йигирма беш ёшга тўлмаган) чин етимлар учун қўшимча бир фоизгача давлат асосидаги қабул квоталари ажратилади.

8. Тавсияномага эга ҳарбий хизматчилар
Тавсиянома олган ҳарбийлар ўқишга киришда тест натижаларига кўра ўзлари тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўлади.
Шунингдек, ҳарбийлар учун алоҳида ажратилган квота доирасида қабулда иштирок этади.

9. Чет тили миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентлар
Тестда чет тили фанлар мажмуасида бўлганда минимал B2 даражаси бўлса, ушбу фандан абитуриентга максимал балл берилади.

10. Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар фуқаролар
Ҳарбий хизматчилар орасидан юқори натижаларга эришган, ҳар бир ҳарбий қисмдан биттадан ёш ҳарбий хизматчи ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига мувофиқ ОТМга грант асосида имтиҳонларсиз қабул қилинади.

11. 5 йиллик меҳнат стажига эга хотин-қизлар
Давлат органлари ва ташкилотларда мутахассислиги бўйича камида 5 йил стажи бор, олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлага 3 йил амал қиладиган тавсиянома берилади.

Тавсияномага эга хотин-қизлар -контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича алоҳида қабул параметрлари доирасида тестда қатнашади.

12. Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар
Эҳтиёжманд оиладаги хотин-қизларга ОТМга кириш учун алоҳида 4 фоизли грант асосидаги квота ажратилади.

Тавсиянома 1 йил амал қилади.

13. “Темурбеклар мактаби” битирувчилари
“Темурбеклар мактаби” битирувчиларига олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда якка тартибдаги якуний суҳбат ёки тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдорида, республиканинг бошқа олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар берилади.
“Темурбеклар мактаби”ни имтиёзли диплом билан тугатган битирувчилар олий ҳарбий ёки ихтисослаштирилган билим юртларига тест синовларсиз, ҳарбий-касбий саралаш тадбирлари асосида ўқишга қабул қилинади.

14. Ҳарбий-мусиқа лицейи битирувчилари
Ҳарбий-мусиқа академик лицейи битирувчилари олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда тестда ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдорида, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдорида қўшимча баллар берилади.

15. Исҳоқхон Ибрат номидаги мактаб-интернат битирувчилари
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тавсиясига асосан хорижий тил ва адабиёти, филология ва тилларни ўқитиш таълим йўналишларига имтиҳонсиз грант асосида ўқишга қабул қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Жаҳон чемпионатининг энг қиммат терма жамоалари рейтинги эълон қилинди

2026 йилги мундиалда илк бор 48 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

1 июндан тарифлар ошади: олдиндан тўлов қилганлар 2 ой эски нархда тўлайди

Табиий газнинг базавий нархи эса 1 куб метр учун 2 минг сўм этиб белгиланди.

Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвуз нега ортга қайтарилди?

Ҳолат назорат остига олинди ва чегара масканларида карантин остидаги маҳслуотларнинг назорати кучайтирилиши белгиланган.

Канада - Ўзбекистон ўйини соат нечада бошланиши ва қайси канал орқали трансляция қилиниши маълум бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси 1-июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Ҳусановдан бошқача ўйнашни талаб қилди!

2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.

Ўзбекистонда июнда аномал иссиқ оқибатида ҳарорат +47° гача чиқади

Ўзгидромет хабарига кўра, ёзнинг биринчи ойида ўртача кунлик ҳарорат +31°…+36° гача кўтарилади

«Олтин тўп»га даъвогарлар: Goal ЖЧ олдидан рейтингини янгилади

Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал»ни пенальтилар сериясида (1:1, 4:3) мағлуб этганидан сўнг, Goal нашри «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади.

Фабио Каннаваро: “Ўзбекистон терма жамоасидаги муҳитдан завқ оляпман, аммо бош мақсадим — Италия бошқарувига келиш”

2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.

Рустам Ғоиповга “Халқ артисти” унвонининг берилиши шахсан давлат раҳбарининг ташаббуси бўлган

Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Россия Молия вазирлиги ва Марказий банк Путинни огоҳлантирди

Агентлик хабарига кўра, Владимир Путин иқтисодий блокка мудофаага алоқадор бўлмаган бюджет харажатларини тежаш бўйича топшириқ берган.

"Терминатор" жанговар машинасига Путиннинг бобосини исми берилди

Бу Россияда кам учрайдиган, аммо эъзозланадиган исм. Уни руҳан ҳақиқий кучли инсонлар олиб юришган

Самарқанднинг Пахтачи туманида 4 киши сувда чўкиб кетди

Ҳодиса оқибатида 3, 6, 9 ва 10 ёшли болалар ҳалок бўлган. Маҳалла одамлари кечаси билан болаларнинг мурдасини излашган.

Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Канадага ютқазди

Эдмонто шаҳрида бўлиб ўтган Канада ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини якунига етди.

Россия билан муносабатларимиз ўзгариш арафасида – Пашинян

Европа Иттифоқи ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги танлов муқаррар бўлиб қоладиган лаҳзагача биз Евроосиё иқтисодий иттифоқида фаолиятимизни давом эттирамиз.

АҚШ маълум шартлар асосида Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига қарши эмас

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.

Кубилюс: «Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз» деган гап мени хавотирга солади

Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.

Африкада Эбола яна қайтди, АҚШ етакчилигига эҳтиёж кучаймоқда

Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Туркий дунёнинг моддий ва номоддий меросини асраб-авайлаш бўйича стратегик учрашув Парижда бўлиб ўтди

2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.

Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 6 нафар фуқаро ва бошқалар ўзаро тил бириктирган

Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз қаватли уйнинг тўққизинчи қаватида жойлашган саккизта хонадоннинг том қисми, шифтлари ва ички ҳудуди жами 300 квадрат метр майдонда ёнган.

Украина зарбалари ортидан Россияда нефть қайта ишлаш ҳажми 16 йиллик минимумга тушди

Бу кўрсаткич 2009 йилдан бери қайд этилган энг паст даража ҳисобланади.

Байрут аҳолиси Даҳия туманини тарк этмоқда

Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган Даҳия тумани аҳолиси ҳудудни оммавий равишда тарк этмоқда.

Эрон АҚШ ва Исроил зарба берган ерости ракета базаларининг учдан икки қисмини тиклади

CNN маълумотларига кўра, Эрон АҚШ ва Исроил томонидан нишонга олинган ерости ракета мажмуаларини тез суръатларда қайта тикламоқда.

Жанубий Кореядаги мудофаа заводида юз берган портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Мазкур заводда турли қурол-яроғларни, жумладан, “ер-ер” таснифидаги тактик ракеталарни ишлаб чиқарилади.

АҚШ ҳужумлари оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Жанубий Америка қирғоқлари яқинидаги кемаларга АҚШ томонидан берилган ҳаво зарбалари натижасида 202 киши ҳалок бўлган.

Жанубий Африкада ксенофобия кучайди: Ғарбий Африка давлатлари фуқароларини эвакуация қилмоқда

Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.

ПСЖ ғалабасидан кейин Францияда оммавий тартибсизликлар: қарийб 800 киши ҳибсга олинди

Францияда «Пари Сен-Жермен» клубининг Чемпионлар лигаси финалидаги ғалабасидан сўнг юз берган тартибсизликларда қарийб 800 киши ҳибсга олинди, 200 дан ортиқ киши жароҳат олди.

Япония аҳолиси кескин қисқариб бормоқда

2025 йилги аҳоли рўйхати маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси сўнгги беш йил ичида 3,09 миллион нафарга камайиб, 123,05 миллион кишини ташкил этган.

Ливан Исроил сиёсатига нисбатан кескин баёнот берди

Ливан ҳукумати мамлакат жанубида кенг кўламли вайронагарчилик ва гуманитар инқирозга сабаб бўлган Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш лозимлигини билдирди.

"Киевга ўлим ҳукми чиқарилди"ми?

АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.

"Чегара билмас шифокорлар": "Эбола вируси тобора хавфли тус олмоқда"

“Эбола иситмаси ўчоғи Итури провинциясида аниқлангани расман эълон қилинганига икки ҳафта бўлганига қарамай, вазият ҳанузгача ўта ташвишли бўлиб қолмоқда ва маҳаллий аҳоли ҳамда олдинги сафда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари учун жиддий хавотир манбаи ҳисобланади”, — дейилади ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.

Муроджон Аҳмадалиевнинг рақиби ростдан ҳам "подарка"миди?

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини венесуэлалик Эгли Москедага қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонди. Ижтимоий тармоқларда эса Москеда кучсиз, ҳеч ким танимайдиган боксчи эканлиги ҳақида турли "комментлар" тарқалди.

Сув насоси ичига яширилган наркотик модда фош этилди

Аниқланишича, у интернет наркодўконда “омборчи” вазифасида ишлаган

"Дунё ҳақиқатни билиши керак "

Россия ТИВ вакили терракт жойига келган хорижий журналистларнинг фикрларини ҳам келтирди