Олимлар ёлғизликдан қутқарувчи роботқўл яратишди

Олимлар ёлғизликдан қутқарувчи роботқўл яратишди

Япониялик олимлар инсонларни ёлғизликдан халос қиладиган роботлаштирилган қўл яратишди.

Бу, айниқса, пандемия пайтида қўл келади”, деб таъкидлашмоқда дастурчилар.

"Баъзан ҳаммамиз дўстона ёрдамга муҳтож бўламиз, ҳатто бировнинг қўлидан ушлаб ҳам ўзимизни бахтли ҳис қилишимиз мумкин", деб ёзмоқда “Popular Mechanics” журнали.

Ихтиро “Osampo Kanajo” деб номланган. Таржима қилинганда у "Менинг қиз дўстим билан сайр" деган маънони билдиради.

Қурилма тўлиқ аёллар кафтига ўхшатиб яратилган ва ундан нозик хилқат вакилалари шампунининг иси келади.

Қизиғи, агар талаб этилса, олимлар ёлғиз аёллар учун эркак робот қўлини ясашга ваъда беришмоқда.

Таъкидланишича, у каттароқ бўлади ва ундан одеколон ҳиди келиб туради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!