Олимлар коронавирусни енга оладиган антижисм топишди

Олимлар коронавирусни енга оладиган антижисм топишди

Нидерландиялик ва немис олимлари экспериментал моноклонал антижисмни синтезлаш жараёнини ўтказишди. Бу антижисм лаборатория шароитида коронавирус инфекциясини енгишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Nature Communications илмий нашрида хабар берилди.

Утрехт университети лабораториясида тайёрланган оқсил моддаси одам иммунитети ишлаб чиқарадиган моддага ўхшайди. Унинг вазифаси зарарланган жойни топиш ва айнан ўша жойга таъсир ўтказишдан иборат

Тажрибалар давомида 47D11 янги антижисми нафақат SARS-CoV-2, балки, унга турдош бўлган ва ўткир респиратор синдром келтириб чиқарадиган SARS-CoV вирусини ҳам енга олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!