Оилада фарзанд тарбияси: ЧИРОЙЛИ ИСМ ҚЎЙИШ

Оилада фарзанд тарбияси: ЧИРОЙЛИ ИСМ ҚЎЙИШ

ТАҲНИК ҚИЛИШ

 

«Таҳник» дегани бирор ширинликни (масалан, хурмо) чайнаб ёки эзиб, оз миқдорда бармоққа олиб боланинг оғзига суриб қўйиш, дегани. Бизда бунга «танглай кўтариш», дейилади. Бундан мурод, боланинг биринчи бўлиб тотадиган нарсаси ширинлик бўлсин ва она кўкрагига тезда ёпишсин.  Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яшаган жойда машҳур ширинлик ва қувват берувчи мева хурмо бўлгани учун таҳник асосан шу мева билан қилинган.

عن أبي موسى رضى الله عنه قال ولد لى غلام فأتيت به رسول الله صلى الله عليه و سلم فسماه إبراهيم وحنكه بتمرة ودعا له بالبركة ودفع إلي

Абу Мусо (розияллоҳу анҳу) айтадилар: «Ўғлим туғилганида уни кўтариб Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳузурларига бордим. У зот унга «Иброҳим» деб исм қўйдилар, хурмо билан таҳник қилдилар. Барака тилаб дуо қилдилар ва менга узатдилар».

Ҳадисдан кўриниб турибдики, фарзандга исм қўйиш, таҳник қилиш, бола ҳақига яхшиликларни Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўраш яхши амаллардан экан. Бу ишларни илмли, тақволи, фазилатли кишилар амалга ошириши, айниқса, муҳимдир.

 

ЧИРОЙЛИ ИСМ  ҚЎЙИШ

Болага чиройли исм қўйиш ота-онанинг фарзанд олдидаги масъулиятларидан ҳисобланади. Ислом тарихида бўлиб ўтган ажойиб ҳодисалардан хабардор ҳар бир ота-она қандай шароитда бўлмасин, фарзандига чиройли, маъноси ҳам гўзал исм қўйишга ҳаракат қилади. Зеро, исм ўз эгасининг хулқ-атворига, ҳатто тақдирига ҳам таъсир қилиши айтилган. Қиёмат куни ҳар бир инсон ўз исми билан чақирилади.

عن أبي الدرداء قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إنكم تدعون يوم القيامة بأسماءكم وأسماء أباءكم فأحسنوا أسماءكم

Абу Дардодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: «Батаҳқиқ, қиёмат куни сизлар ўз исмларингиз ва оталарингиз исмлари билан чақириласизлар. Бас, (шундоқ экан) исмларингизни гўзаллаштиринг!»

Бола туғилганида кўпинча ота-оналар унга қандай исм қўйишга ўйланиб қолишади. Лекин кўп бош қотирмай, маъноси ғализ, тумтароқ исмларни қўйиб юборишади. Шу қўйиладиган исм бола билан нафақат фоний дунёда, балки қиёматда, жаннат ё дўзаҳда ҳам бирга бўлади. Бу мавзуга алоқадор ҳадисларда айтилади:

عن ابن عمر أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: إن أحب أسماءكم إلى الله عبدالله و عبد الرحمن

Ибн Умардан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Дарҳақиқат, Аллоҳ таолога энг ёқадиган исмларингиз “Абдуллоҳ” ва “Абдурроҳман”», дедилар.

Ҳадисда исм қандай бўлиши кераклиги очиқ баён қилинган. Киши ўзининг Аллоҳ таолога суюкли эканини билдирмоқчи бўлса, «Абду…» билан бошланадиган исмларни қўйсин, чунки бундай исмлар инсон Аллоҳ таолонинг қули эканини ҳамиша билдириб туради. 

Бошқа бир ҳадисда бундай келган:

عن أبي وهب الجشمي قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم تسموا بأسماء الأنبياء, وأحب الأسماء إلى الله عبد الله و عبد الرحمن وأصدقها حارث وهمام وأقبحها حرب و مرة

Абу Ваҳб айтади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: «Пайғамбарларнинг исмларини олинглар, Аллоҳ таолога энг ёқадиган исмлар “Абдуллоҳ” ва “Абдурроҳман”дир,  энг садоқатлиси “Ҳорис” ва “Ҳаммам”дир, энг ёмони “Ҳарб” (уруш) ва “Мурра” (аччиқ)дир».

Ўғил болаларга пайғамбарларнинг (алайҳимуссалом) муборак исмларини қўйиш ҳам мақсадга мувофиқ саналади. Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) исмларидан «Муҳаммад», «Аҳмад» кабиларни қўйиш фазилатлидир, аммо у кишининг кунялари билан «Абулқосим» деб исм қўйиш жоиз эмас.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ёмон ва хунук исмларни ўзгартиришга буюрганлар. Масалан, ҳазрат Умарнинг (розияллоҳу анҳу) қизлари Осия (гуноҳкор) исмини Жамила (чиройли, гўзал) деб ўзгартирганлар. Ҳадисларда яна у зотнинг «Ҳарб» (уруш), «Мурра» (аччиқ) каби хунук исмларни яхшисига алмаштиришни буюрганлари нақл қилинган.  

Шу ўринда Умар ибн Ҳаттоб (розияллоҳу анҳу) даврларида бўлиб ўтган ажойиб воқеани эсга олиб ўтиш фойдадан холи эмас.

Умар ибн Ҳаттоб ҳузурларига бир киши келиб, ўғлини оқ қилганини айтди. Умар (розияллоҳу анҳу) ўғлини чақиртириб, отаси оқ қилганини билдиргач, отасининг ҳақларига риоя қилмагани учун унга танбеҳ бердилар. Шунда у йигит: «Эй мўминлар амири, отанинг устида боланинг ҳақлари йўқми?» деди. «Бор», деб жавоб қилдилар ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу). «Улар қайсилар?» деди йигит. «Ота боласига яхши она топиши, чиройли исм қўйиши ва Қуръонни ўргатишидир», деди ҳазрат Умар. «Бўлмаса, отам ҳеч нарса қилгани йўқ эканда. Онам бир мажусий қўлида қора ишчи бўлиб ишлаяпти. Исмим Хунфусо (гўнг титадиган қўнғиз маъносини англатади). Қуръоннинг эса бирон ҳарфини билмайман, отам ўргатмади», деди йигит.

Шунда Умар (розияллоҳу анҳу) йигитнинг отасига: «Олдимга келиб ўғлингни оқ қилмоқчи бўлдинг, ваҳоланки, у сени оқ қилиши керак экан-ку! У гуноҳ қилишидан олдин сен гуноҳ қилибсан», дедилар.

Фарзандга яхши исм қўйганидан кейин уни чала-ярим қилмай, тўлиқ ва гўзал талаффуз қилиш лозим. Афсус, баъзи оилаларда исмни қисқартириб чақириш одат тусига кирган. Масалан, «Абдуллоҳ»ни (Аллоҳнинг бандаси) «Абди», «Абдул» дейишади, бу иш исм эгасига ҳам, Парвардигорга ҳам катта ҳурматсизликдир.  

 

БОЛАНИНГ СОЧИНИ ОЛИШ

Бола туғилганидан кейин етти кун ўтгач, унинг сочи олиниб, ўлчанади, шу миқдорда фақирларга кумуш садақа қилиш суннат амал ҳисобланади. Бунинг икки ҳикмати бор. Биринчиси, боланинг соғлом ўсиши, куч-қувватга тўлиши, кўриш, ҳид билиш ва эшитиш каби сезги турлари мукаммал бўлиши учундир. Иккинчиси, ижтимоий ҳикмат бўлиб, жамиятда бола ўз ўрнини топиши, ижтимоий адолатнинг қарор топиши ва боланинг келажакда қўли очиқ бўлиши учундир.

Имом Молик «Муватто» асарида бундай деган: «Фотима (розияллоҳу анҳо) Ҳасан ва Ҳусайн, Умму Гулсум ва Зайнабларнинг сочларини олиб, ўлчаб, шу миқдорда кумуш садақа қилганлар».

Абдуллоҳ ибн Абу Бакрдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ҳасанга бир қўчқор сўйиб ақиқа қилдилар ва Фотимага: “Унинг сочини ол ва шу миқдорда садақа қил”, дедилар. Унинг вазни бир дирҳам ёки бир неча дирҳам миқдорида эди».

Китобларда қиз боланинг сочини олдирмаслик кераклиги айтилган. Улуғларимиз қиз боланинг сочини ҳатто ёшлигида кесишдан ҳам қайтаришган.

 

АҚИҚА ҚИЛИШ

«Ақиқа» луғатда кесиш деган маънони англатади. У «аққа» сўзидан олинган бўлиб, шаръий истилоҳда чақалоқ туғилганининг еттинчи, ўн тўртинчи, йигирма биринчи куни ёки кейинроқ фарзанд шукронаси ва жонининг гарови сифатида қўй сўйиб қилинадиган «ақиқа»ни англатади. Арабларда янги туғилган чақалоқнинг бошидаги соч «ақиқа» дейилгани учун унинг сочи ҳам олинади. Ақиқа эваз, гаров бўлиб, болага етадиган бало, тузалмас касалликлар эвазига унинг номидан бирор жонлиқни сўйиб, садақа қилишдир.

Бу ҳақда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар:

قال النبي عليه السلام: مع الغلام عقيقة فأهريقوا له دما و أميطوا عنه الأذى

«Янги туғилган болага ақиқа қилинглар, қон оқизиб, азиятларини даф қилинглар» (Имом Бухорий ривояти).

Бошқа ҳадисда:

و روى أصحاب السنن عن سمرة قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: «كل غلام رهينة بعقيقته، تذبح عنه يوم سابعه، و يسمى ويحلق رأسه».

«Сунан» эгалари Самрадан ривоят қилишади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ақиқа болага гаровдир. Еттинчи куни қўй сўйилади, исм қўйилади ва сочи олинади”, дедилар».

Ақиқанинг яна бир фазилати – туғилган чақалоқ ёшига тўлмасдан вафот этадиган бўлса, жаннат эркатойи бўлади. Яъни, қиёмат куни «онам жаннатга кирмаса, мен ҳам кирмайман», дейди. «Онанг кирди, энди жаннатга кир», дейилса, «отам кирмагунича кирмайман», деб туриб олади. Балоғатга етмай вафот этган болалар жаннатий ҳисобланишади.

Ақиқанинг бир неча фойда ва ҳикматлари бор:

  1. Жонлиқ сўйиш туфайли Аллоҳга яқинлик ҳосил қилинади.
  2. Болани мусибат ва офатлардан асрайди, иншааллоҳ.
  3. Болага гаров бўлади.
  4. Мўминлар сони кўпайгани учун хурсандчилик пайдо қилади.
  5. Янги туғилган болага қилинган зиёфат туфайли кишилар орасида меҳр-оқибат кучаяди.
  6. Боланинг сочи миқдорида қилинган садақа сабабли жамиятда тенглик пайдо бўлади.

Шу ўринда шариат жорий қилган баъзи зиёфатларнинг номларини маълумот учун келтириб ўтишни маъқул кўрдик:

Қироҳ – ёз зиёфати.

Туҳфа – меҳмон келса бериладиган зиёфат.

Харс – туғруқдан кейин бериладиган зиёфат.

Маъдаба – таклиф қилинганида бериладиган зиёфат.

Валима – тўй зиёфати.

Ақиқа – фарзанд туғилганидан кейин етти кун ўтиб бериладиган зиёфат.

Ғадира – бола хатна қилинганида бериладиган зиёфат.

Вазима – азадан сўнг бериладиган эҳсон.

Нақиҳа – сафардан қайтганида бериладиган зиёфат.

Вакира – иморат битганида бериладиган зиёфат.

Шу ўринда бир нарсани айтиш керак, одамларнинг топиш-тутишлари ҳар хил бўлгани учун баъзилар ақиқа қилолмасликлари мумкин. Шу боис қурби етмайдиганлардан ақиқа соқит бўлади. Қўй ўрнига хўроз ёки бошқа жонлиқ сўйдираман деса, ақиқа ўрнига ўтмайди, чунки ҳадисда айтилган жонлиқнинг миқдори энг кам эътиборидадир. Яъни, ундан кичикроқ нарса ақиқа ҳукмига кирмайди. Чунки ақиқа қурбонликка ўхшаш бир амалдир.

Ҳозирги пайтда айрим жойларда ўғил болаларга ақиқа қилинади-ю, аммо қизларга ақиқа қилишга унча аҳамият берилмайди. Бу иш нотўғри. Ҳолбуки, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Боланинг офат ва касалликлардан омонда бўлиши ақиқага боғлиқдир», деганлар.

 

ЎҒИЛ БОЛАНИ ХАТНА ҚИЛИШ

«Хатна» деб луғатда терини кесишга айтилади. Шариат истилоҳида эса, бола закарининг учини кесишга айтилади.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бу хусусда шундай марҳамат қилганлар:

روى الامام احمد فى مسنده من حديث عمار بن ياسر قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: «من الفطرة: المضمضة، والإستنشاق، و قص الشارب، والسواك، وتقليم الاظافر، ونتف الابط، والاستحداد، والإختنان.

Имом Аҳмад ўз «Муснад»ида Аммор ибн Ёсирдан ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Етти нарса фитратдандир: оғизни ғарғара қилиб чайиш, бурунни чайиш, мўйлабни қисқартириш, мисвок тутиш, тирноқларни олиш, қўлтиқлар тагини, киндик остини пок тутиш ва хатна қилиш», дедилар.

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) айтдилар:

الختان سنة للرجال

«Хатна эркакларга суннатдир».

Хатнанинг зарари йўқ, аксинча, фойдаси бор, тиббиёт мутахассислари ҳам буни тавсия қилишади.

Фарзандга муносиб ота ва она танлаш, бола эмизиш, унинг қулоғига азон айтиб, исм қўйиш, сочини олиш, ақиқа қилиш масалаларининг умумий таснифотига китобимизнинг “Фарзандлик бурчи ва вазифалари” бобида ҳам қисқа тўхталиб ўтамиз.

Manba: muslim. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистон Россия элчисини чақиртирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.

Қодировнинг аҳволи жуда оғир: у ворис қидирмоқда

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиғи ёмонлашаётгани республикада ҳокимият алмашинуви жараёнини фаоллаштирганини "Новая газета Европа" суриштируви маълум қилди.

Ҳиндистонлик талаба Тошкент тиббиёт академиясидан норози бўлди

Унинг сўзларига кўра, тиббиётга оид фанлардан кўра инглиз тили дарслари кўпроқ ўтилади

Франция Россия Ғалаба байрамига таклиф қилинмаганидан ғазабланди

Франция Россия Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларга таклиф этилмаганидан норози.

Қашқадарёда талабалар тренд видео олди ва,,,

Винеткага тушиш мақсадида ижтимоий тармоқларга тренд видео қилганмиз. Бу эса ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетибди.

“Зудлик билан тарк этинг!” — Украинада хавфли ҳудудлар бўйича шошилинч чақириқ

Украинада эвакуация бошланди. Ҳар куни соат 8:00 да автобуслар кетади.

Ҳабиб ЕЧЛда ким ғолиб бўлишини истаётганини айтди

Менинг фикримча, улар бу мавсумда ЕЧЛни ютишади. Агар тўғрисини гапирсам, уларнинг ғалабасини жуда хоҳлайман.

"Украиналиклар руслар босиб олган ҳудудларни де-факто беришга тайёр"

"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.

"Эл-класико"да "Реал" ҳужумида кимлар ўйнаши маълум бўлди

11 май куни "эл-класико" бўлиб ўтади, унда Ла Лига чемпионлиги тақдири ҳал бўлиши мумкин.

"Космос-482" Ерга қуламоқда

Яқин кунларда оғирлиги қарийб ярим тонна бўлган совет планеталараро космик аппарати Ерга қулайдиган бўлди.

1 майдан 500 кВт⋅соатгача бўлган янги миқдор жорий қилинди​​​​​​​

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

“Тез орада Худонинг ёрдами билан — бу бутун Исроил юрти бўлади”

Исроил оммавий ахборот воситалари шундай ёзув билан тарихий Фаластиннинг бутун ҳудудини қамраб олган харитани эълон қилишди.

Роналдунинг ўзи ва оиласи хавф остида!

Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.

Агар Украина 9 май куни Москвага ҳужум қилса, Россия Киевга “Орешник” қуроли билан зарба бериши мумкин

Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Москва яна ҳужум остида

Россия пойтахти мери Сергей Собянин маълум қилишича, ҳаво мудофаа тизимлари Москвага яқинлашаётган яна бир учувчисиз аппаратни йўқ қилди.

Москвадаги парадга кетаётган Вучичнинг самолёти фавқулодда қўнди

Бу ҳақда хориж ОАВ хабар берди.

Узcосмос агентлиги Ўзбекистонга ярим тонналик космик аппарат қулаши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

​​​​​​​Маьлум қилинишича, , 1972-йил 31-март куни СССРнинг "Венера" дастури бўйича "Космос-482" сайёралараро космик аппарати фазога учирилган.

Француз қирувчи самолётлари Хитой ракеталари қаршисида ожиз қолди

Покистон ташқи ишлар вазири парламент брифингида маълум қилишича, Франциянинг Rafale самолётларини уриб туширган қирувчилар Хитойнинг такомиллаштирилган PL-15 ракеталари билан жиҳозланган J-10C самолётлари бўлган.

Трамп Россияга ҳавас қиларди

Америкалик собиқ разведка ходими Скотт Риттер Х ижтимоий тармоғида АҚШ президенти Доналд Трампни Россияга ҳасад қилишда ва мамлакат Ғалаба кунини нишонлашга эътибор қаратаётганликда айблади.

АҚШ 2025 йил май ойида янги ядровий бомба чиқарилишини эълон қилди

АҚШ 2025 йил май ойида энг янги Б61-13 термоядровий бомбасининг биринчи намуналарини чиқаришни кутмоқда, деди Энергетика департаменти қошидаги Миллий ядро хавфсизлиги бошқармаси директори вазифасини бажарувчи Тереза Роббинс, унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости .

ОАВ: Сурия Исроил билан махфий музокаралар ўтказмоқда

Сурия ва Исроил Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) томонидан ташкил этилган алоқа канали ёрдамида билвосита музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Reuters хабар берди.

NASA яқин орада Марсга ракета учирмоқчи

Миллий Аэронавтика ва Коинот Бошқармаси (NASA) яқин орада Марсга ракеталарни юбориш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Ғазо учун жанг тугамайди — Ҳусийлар Исроил кемаларига ҳужумни давом эттиради

Ҳусийлар АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги қарорига қарамай, Қизил денгиздаги Исроил кемаларига ҳужумларини давом эттиради.

Эрдўған Туркиянинг Покистон билан бирдамлигини эълон қилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Трамп 8 майни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба куни деб эълон қилди - Оқ уй

Эълон қилинган ҳужжатда Трамп таъкидлашича, америкалик аскарларнинг қурбонлиги бўлмаганда "бу урушда ғалаба қозонилмас ва бугунги дунёмиз бутунлай бошқача кўринишда бўларди."

Шаҳбоз Шариф Покистоннинг ғалабасини эълон қилди

Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.

Путин Украинадаги уруш сабабини Болгария ва Руминияга юкламоқда

Россия президенти ўз ҳокимиятининг 25 йиллигига бағишланган ҳужжатли фильмда НАТОнинг Руминия ва Болгариядаги Америка ҳарбий базалари мавжудлиги Украинадаги урушга сабаб бўлганини таъкидлади.

Дронлар ҳужуми туфайли Россия аэропортлари вақтинчалик ёпилди, кўлаб рейслар кечиктирилди

“Аэрофлот” 7 май куни Москвадан учадиган 52 та рейсни ва Москвага йўналган яна 54 та рейсни бекор қилди, бу ҳақда компаниянинг онлайн таблосида эълон қилинди.

Ҳиндистон “Синдур” операцияси орқали покистонлик жангариларнинг янги террор ҳужумларини олдини олди

NDTV'нинг хабар беришича, Ҳиндистон “Синдур” операцияси доирасида 25 дақиқа ичида Покистондаги нишонларга 24 та ракета учирган.

АҚШ Қизил денгизда иккита қирувчи самолётини йўқотди

АҚШ Денгиз кучлари маълумотига кўра, барча экипаж аъзолари қутқарилган, бир денгизчи жароҳат олган.

Покистон мудофаа кучлари Ҳиндистоннинг бешта қирувчи самолётини уриб туширди

Хавфсизлик кучларидаги манбаларининг даъво қилишича, гап уч нафар Rafale қирувчи самолёти, битта МиГ-29 ва битта Су-30 қирувчиси ҳақида кетмоқда

Трамп Украинага ёрдамни тўхтатиш бўйича кўрсатма бердими?

Хабар қилинишича, АҚШ президенти Хегсетнинг буйруғидан бехабар бўлган.

Европа Иттифоқи Исроилнинг Ғазодаги янги операциясини қоралайди

Европа Иттифоқи Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётини кенгайтириш режаларидан хавотир билдирди, бироқ Исроил расмийларига босим ўтказиш эҳтимоли ҳақида изоҳ бермади.

Ҳиндистон ва Покистон ўртасида вазият кескинлашмоқда. Қурбонлар сони ортмоқда

Бу ҳақда Reuters агентлиги Покистон Қуролли кучлари матбуот котибига таяниб хабар бермоқда.

Тошкентда ЙТҲ оқибатида Epica автомобили ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳиндистон баҳсли Кашмирдан ташқаридаги Покистон шаҳарларига зарба берди

Покистон ҳарбийларининг нашрга маълум қилишича, зарбалар беш аҳоли пунктига — Котли, Аҳмадпур Шарқия, Музаффаробод, Баг ва Муридкега йўналтирилган.

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Яман пойтахти Сана шаҳридаги аэропортни тўлиқ вайрон қилди

Бу ҳақда Исроилнинг Каn радиостанцияси хабар бермоқда.

Ҳиндистон Покистонга ракеталар билан зарба берди – нималар маълум?

Ҳиндистоннинг зарбалари жавобсиз қолмайди, деди Покистон қуролли кучлари масъули

Хитойда сайёҳлик қайиғи ағдарилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Жами 84 киши сувга тушиб кетган ва 70 киши шифохонага ётқизилган.

“Кирпи 2025”: Эстонияда кенг кўламли ҳарбий машғулотлар бошланди

“Кирпи 2025” – бу Британиянинг 4-бригадаси Эстония бўлинмаси таркибида шундай катта кучни жойлаштирган биринчи машқдир.

Қироллик денгиз флоти бошлиғи истеъфога чиқди

Бу ҳақда Британиянинг Financial Times нашрига қироллик мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Трамп: Канада бизнинг 51-давлатимиз бўлиши керак

"Биз Канада билан нима бўлишидан қатъий назар дўст бўламиз. Канаданинг мен учун алоҳида ўрни бор. "Канаданинг мудофаа харажатларини ошириш қарорини олқишлайман", - дея хулоса қилди АҚШ президенти.

Покистоннинг Панжоб вилояти маъмурияти фавқулодда ҳолат эълон қилди

Покистоннинг Панжоб вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда минтақа ҳукумати раҳбари Бхагвант Манн баёнотига таяниб Реутерс хабар берди.

Украина 9 май куни бошқа минтақаларга зарба бериши мумкин, лекин Москвага эмас

Муваффақиятнинг пастлиги сабабли Қизил майдонга ҳужум қилишга уриниш даргумон. "Кўриб турганингиздек, Россиянинг барча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Москвани ҳимоя қилиш учун жойлаштирилган. Уриниш бўлса ҳам, муваффақиятга эришмайди".

Буюк Британия ва АҚШ тарифларини камайтириш бўйича келишувга яқин

Бу ҳақда Ҳисобот Financial Times газетаси икки давлат вакилларига таяниб хабар берди.

БМТ Бош котиби: Дунё Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршиликка дош беролмайди

Бу ҳақда БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик баёнотида айтилган.

ИСПР: Ҳиндистоннинг Покистонга ракета зарбалари натижасида саккиз нафар тинч аҳоли, жумладан 3 ёшли қиз ҳалок бўлди

Бу ҳақда ИСПР бош директори Аҳмад Шариф Чаудри Pakistan Daily газетасига таяниб маълум қилди.

Чехияда Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли хазина топилди

Чехия ўрмонида олтин тангалар, заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларнинг катта коллекцияси топилди дея хабар бермоқда “Fox News”.

Ўзбекистонда ноқонуний қудуқ қазиганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Бундан жисмоний шахсларнинг ўз эҳтиёжлари, шу жумладан, томорқа ер участкаларини суғориш учун сувдан умумий фойдаланиши мустасно.

Ҳиндистон ҳаво кучлари тунги зарбада тўртта масжидга ҳужум қилди

Бу ҳақда Покистон армияси матбуот хизмати вазифасини бажарувчи Хизматлараро жамоатчилик билан алоқалар (ИСПР) бош директори генерал-лейтенант Аҳмад Шариф Чаудри маълум қилди, дея хабар беради Pakistan Daily нашри.

Туркия Ташқи ишлар вазири Хакан Фидан Покистонлик ҳамкасби Муҳаммад Ишоқ Дар билан телефон орқали суҳбатлашди

Суҳбат Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги сўнгги воқеаларга бағишланган.

Франция Европа тарихидаги энг йирик ҳарбий кема - янги PANG ядровий самолёт ташувчи кемасини қуришга тайёрланмоқда

2038-йилга келиб Франция ҳарбий-денгиз кучлари иккита ядро реакторига эга ва сиғими 78 минг тонна бўлган самолёт ташувчи кемани олишни режалаштирмоқда. Самолёт ташувчининг узунлиги 310 м, кенглиги 85 м бўлади. Унинг ҳаво гуруҳи ҳар хил турдаги 40 дан ортиқ самолётлардан иборат бўлади. Ҳаво мудофааси ва яқин мудофаа тизимлари, шу жумладан лазер тизимлари.

Москва–Таиланд самолёти Ўзбекистондан қайтиб кетди

Москвадан Пхукет (Таиланд)га учган самолёт Ўзбекистон осмонига келиб ортига қайтди.

Литва ва Латвия Вучич самолётига осмонни ёпди — Ғалаба кунига Москвага йўл тўсилди

"Вечерне Новости" газетаси хабар беришича, Литва ва Латвия Вучичнинг Ғалаба кунини нишонлаш учун Москвага йўл олган самолётига ўз ҳудудлари устидан учиб ўтишни тақиқлади.

Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкциялар пакетида БАА, Вьетнам, Туркия, Сербия ва Ўзбекистон компаниялари нишонга олинган

Financial Times маълумотларига кўра, булар Россияга чекловларни четлаб ўтишга ёрдам бераётган 20 та фирмадан иборат.

Қодиров ўзини лавозимдан озод қилиш тўғрисидаги сўзларини тушунтирди

У "кўпчилик унинг баёнотининг маъносини тушунмаган"лигини айтди

Путин Япониянинг таслим бўлишини нишонлашга боради

Россия президенти Владимир Путин ёз охири - куз бошида Хитойга ташриф буюради. Россия раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг юбилейига бағишланган тадбирларда қатнашади.

Арманистон қўшинлари Қизил майдонда пайдо бўладими?

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Пашинян Ғалаба кунини нишонлашга таклиф этилганини маълум қилди.