Одам савдоси бўйича қидирувда бўлган жиноятчи аёл Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси (ММБ) хабар берди.
Қайд этилишича, Интерполнинг Тошкент ва Абу-Дабидаги ММБларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида халқаро қидирувда бўлган жиноятчи аёл қўлга олинган.
Ҳамкорликдаги тезкор-қидирув ҳаракатлар ҳамда ўзаро ахборот алмашинуви туфайли одам савдоси билан шуғулланиб келган ва халқаро қидирувда бўлган жиноятчи аёлнинг депортацияси амалга оширилган.
Аниқланишича, жиноятчи аёл онаси ва синглиси томонидан изланган. У терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан аввалдан тил бириктириб, аёлларни фоҳишалик билан шуғулланиш учун ноқонуний йўллар орқали Бирлашган Араб Амирликларига жўнатиш бўйича уюшган жиноий гуруҳ тузган.
Жабрланувчиларни оиласи билан ажрашган ва моддий қийинчиликка дуч келган аёллар орасидан топган. Шу тариқа, учинчи давлатлар орқали БААга олиб чиқиб, жабрланувчиларга яхши иш ваъда қилинган. Бироқ Дубайга етиб келгандан сўнг уларнинг паспорти олиб қўйилган ва фоҳишалик билан шуғулланишга жўнатилган.
Шу тариқа, Инерполнинг Тошкент ва Абу-Дабидаги ММБлари ўртасида ўтказилган келишилган ҳаракатлар ва келишув натижасида жиноятчи ҳибсга олингандан сўнг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топшириш учун депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Украина президенти Владимир Зеленский ўз сиёсати билан Украинага жиддий зарар етказди. Бу унинг ишига Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Дуглас МакГрегор томонидан берилган баҳо .
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.