ОАВ: Шуҳрат Ғаниев коронавирусга чалинган

ОАВ: Шуҳрат Ғаниев коронавирусга чалинган

Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев коронавирусга чалингани айтилмоқда. Бу ҳақда «Jahon.uz» нашрига таяниб,«Xabar.uz» хабар берди.

Нашрларнинг хабарига кўра, Шуҳрат Ғаниев Тошкент шаҳридаги 16-шифохонада даволанмоқда. Унинг аҳволи яхши экани, касаллик енгил кечаётгани маълум қилинган.

Шуҳрат Ғаниев бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимга тайинланганидан кейин илк бор 2 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нукус шаҳридаги «Қорақалпоқ балиқ саноат» МЧЖ фаолияти билан танишуви жараёнида кўриниш берганди.

ОАВ: Шуҳрат Ғаниев коронавирусга чалинган


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!