ОАВ: Озарбайжонда қўпорувчилик ҳаракатларида гумонланиб 39 киши ҳибсга олинди

ОАВ: Озарбайжонда қўпорувчилик ҳаракатларида гумонланиб 39 киши ҳибсга олинди

Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган операция натижасида қўпорувчилик фаолиятида гумон қилинган 39 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда чоршанба куни Озарбайжон матбуоти хабар берди.

Журналистларга кўра, юқорида қайд этилган шахслар диний эътиқод эркинлигини суиистеъмол қилган ҳолда, Эрон тарғиботи билан шуғулланган, жумладан, ижтимоий тармоқларда ҳам Озарбайжондаги бағрикенглик анъаналарига путур етказишга уринган.

Ҳибсга олинганлар, шунингдек, хорижий разведка идораларига маълумот узатганликда гумон қилинмоқда.

Айни пайтда Озарбайжон парламенти Эрон билан парламентлараро алоқалар бўйича ишчи гуруҳи тарқатиб юборилганини эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!